Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Биринчи даврани тўлиқ ёпиб берган «Нефтчи» - «Пахтакор» қарама-қаршилиги натижаси охирги вақтларда юзага келган битта фикрни янада қувватлантирди:
бу йил чемпионлик учун чинакамига курашиши айтилган Виталий Левченко бошқарувидаги «Нефтчи» деярли 15 минг мухлис кўз ўнгида «Пахтакор»га кутилган даражада жанг таклиф этолмади. Якунда 2та жавобсиз гол эвазига ортга 3 очко билан қайтган Максим Шацких жамоаси турнир жадвалида топ-4га кўтарилди. Фарғона клуби эса мавсумнинг биринчи ярмини атиги 8-қаторда якунлади. Ҳа, «Нефтчи»да нимадир ўхшамаяпти ёки нотўғри кетяпти...
«НЕФТЧИ» - «ПАХТАКОР» - 0:2 (0:2)
1 июль. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 14785 томошабин.
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Андрей Цапенко, Темур Гайнулин, Акмал Раҳимов.
VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Максим Нехочин.
Голлар: Достон Ҳамдамов (16), Дониёр Абдуманнопов (40).
«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 7. Жасур Жалолиддинов, 9. Ҳусайн Норчаев (28. Беҳруз Облақулов, 63), 17. Санжар Қодирқулов, 20. Анвар Ғофуров (11. Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), 21. Муҳсин Убайдуллаев, 55. Манучеҳр Сафаров (19. Мирзоҳид Ғофуров, 57), 70. Аббос Ғуломов (3. Жалолиддин Жумабоев, 75), 99. Нсунгуси Эффионг (77. Билолхон Тошмирзаев, 46).
«Пахтакор»: 12. Владимир Назаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 8. Диёр Холматов, 10. Драган Черан, 17. Достон Ҳамдамов (2. Беҳруз Асқаров, 82), 22. Умар Адҳамзода, 27. Сардор Собирхўжаев (19. Суннатилла Поёнов, 88), 33. Дониёр Абдуманнопов (31. Муҳаммадали Усмонов, 62), 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов (4) - Умар Адҳамзода (14), Ҳожиакбар Алижонов (50), Диёр Холматов (60), Шаҳзод Азмиддинов (63).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Дониёр Абдуманнопов («Пахтакор»).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Ўйиндан кейинги фикрлар:
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Ўйиннинг аҳамияти жуда юқори эди ва тайёргарликни шунга қараб амалга оширдик. Ўзи ҳар бир учрашув олдидан йигитларга майдонда бор куч билан ўйнаш кераклигини уқтираман. Шундагина натижа келади. «Нефтчи» кучли жамоа, ўйин учун режамиз шунга мос эди. Бизда асосий дарвозабон ёки захира кипери тушунчаси йўқ. Ким тайёр бўлса, ўша ўйнайди. Владимир Назаров вариантини айтайин шу ўйин учун танламадик. У айни пайт Олимпиадага тайёргарлик кўряпти, кўпроқ амалиётга эга бўлгани яхши.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Ўйин биз учун кутилмаган ҳолатда бошланди - қарши ҳужумларда голлар қўйиб юбордик. Биринчи бўлимнинг ўзида «Пахтакор» 2та қарши ҳужумдан унумли фойдалди. Биринчи голдан сўнг Норчаев вазиятида ҳисобни тенглаштирганимизда, ўйин умуман бошқача тус оларди. Зўр имконият эди, афсуски, якуний зарбага аниқлик етишмади. Иккинчи бўлимда «Пахтакор»нинг услуби кескин ўзгарди. Режамизда вазиятга қараб, иккинчи рақам остида ўйнаш ҳам бор эди. Рақиб деярли олдинга чиқмай қўйди. Шундай бўлсада, омадни ҳужумларда қидирдик, бироқ ўхшамади. Муаммо нимада? Таркибдаги йўқотишлар, жароҳатлар ва чарчоқ... Оптимал таркибни ўйнатолмаяпмиз. Ротацияга уриняпмиз, бироқ айрим жойларда маҳорат етишмаяпти. Ҳар бир ҳолатни таҳлил қилиб борамиз, керакли чораларни қўллаймиз, албатта.
Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
1 НАСАФ 13 7 5 1 18-9 26
2 ОКМК 13 7 2 4 22-15 23
3 СЎ/ДИЁНА 13 7 2 4 23-17 23
4 ПАХТАКОР 13 6 4 3 21-17 22
5 АНДИЖОН 13 4 7 2 22-16 19
6 НАВБАҲОР 13 4 7 2 18-14 19
7 ОЛИМПИК 13 5 4 4 16-12 19
8 НЕФТЧИ 13 5 4 4 13-11 19
9 СУРХОН 13 4 4 5 15-18 16
10 +ИЗИЛ+УМ 13 3 6 4 14-16 15
11 ДИНАМО 13 3 5 5 14-17 14
12 ЛОКОМОТИВ 13 2 4 7 12-22 10
13 БУНЁДКОР 13 1 5 7 8-24 8
14 МЕТАЛЛУРГ 13 0 7 6 10-18 7
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789