Суперлига, 9-тур: Қизиқарли рақамлар ва фактлар...

Суперлига, 9-тур: Қизиқарли рақамлар ва фактлар...

“Насаф” сўнгги марта 233 кун олдин 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2021-йил 27-сентябр куни қаршиликлар “Бунёдкор” дарвозасига жавобсиз 5 та гол киритишган эди.

***  “Қизилқум” сўнгги бор “аждарлар”ни 1285 кун олдин мағлуб этган (2:0, 10-ноябр 2018-йил). 
 *** “Нефтчи”нинг голсиз серияси 350 дақиқага етди. Фарғоналиклар сўнгги бор 6-турда “Динамо” дарвозасини ишғол қилишган эди.
 *** “Нефтчи” ва “Динамо” қизил карточкалар сони бўйича жорий мавсум Cоcа-Cола Суперлигада пешқадам бўлиб турибди. Ортда қолган учрашувлар давомида ушбу жамоаларнинг 3 тадан футболчиси майдондан четлатилди.

***

“Динамо” ушбу мавсум Cоcа-Cола Суперлиганинг иродасиз жамоалари қаторида бормоқда. Самарқандликлар ўзлари ҳисобни очган 4 та ўйиннинг фақатгина биттасида ғалабани сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишди.

* “Бунёдкор” — “Динамо” 2:1

* “Динамо” — “Локомотив” 3:1

* “Олимпик” — “Динамо” 1:1

* “Металлург” — “Динамо” 2:1. 

 

Бундан ташқари, "Динамо" ушбу мавсум сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган голлар сабаб 3 та баҳсда мағлубиятга учради.

* “Бунёдкор” — “Динамо” 90+3

* “Динамо” — “Навбаҳор” 90+4

* “Металлург — “Динамо” 90+7

***

"Нефтчи"нинг Намангандаги омадсизликлари давом этди. Фарғоналиклар сўнгги бор "Навбаҳор" майдонида 2011-йилда (2:0) ғалаба қозонишган. Шундан сўнг ҳозирга қадар мазкур жамоалар Наманганда 8 бор тўқнаш келди. Ушбу беллашувларнинг 3 тасида мезбонлар ғалаба қозонган бўлса, 5 тасида эса кучлар тенг келган.