Суперлига ўтиш ўйини “Металлург” – “Олимпик”. Учрашув расмийлари маълум

Суперлига ўтиш ўйини “Металлург” – “Олимпик”. Учрашув расмийлари маълум

Суперлигага ўтиш мусобақасининг иккинчи босқичи “Металлург” – “Олимпик” тўқнашуви расмийлари эълон қилинди. 2024 йилги миллий мавсумнинг охирги ўйинини бошқариш тажрибали ҳакам Ахрол Рисқуллаевга ишониб топширилди.

ОФК чемпионлари лигаси баҳсидан қайтаётган ҳакамга ўтиш ўйинида Алишер Усмонов ва Ҳусниддин Шодмоновлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Сардор Миродилов. Мазкур баҳсда VAR ҳаками сифатида Наим Қосимов, АVAR сифатида Санжар Шоюсупов фаолият олиб боради.

Ахрол Рисқуллаев 2024 мавсум Суперлиганинг 6 та учрашувини бошқарди. Тажрибали ҳакам 13 нафар футболчини огоҳлантирди ва 2та ўйинчини майдондан четлатди. Умуман ЎзФҲМ Ахрол Рисқуллаевнинг хизматларидан Суперлиганинг 28та учрашувида фойдаланди. 22та баҳсда Рисқуллаев ВАР ҳаками сифатида фаолият юритган.

Рисқуллаев ушбу мавсумда “Металлург”нинг 5 та (1 та ғалаба, 3 та дуранг, 1 та мағлубият), “Олимпик”нинг 4 та (1 та ғалаба, 1 та дуранг, 2 та мағлубият) учрашувида қатнашган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.