ОЛИМПИАДА САҲИФАСИ: Иштирокчилар сони бўйича рекорд
Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш маросими 26 июль кунига белгиланган
Франция ва Польша ёшлар терма жамоалари ўртасидаги ўйинда кам кузатиладиган ҳолат рўй берди - 4та қизил карточка!
Йўқ, бунақаси баъзан учраб туради, албатта. Лекин бир томондан майдондаги 4 нафар футболчининг «қизил» олиши... Хуллас, Франция U-18 жамоаси ўйин давомида 7 киши бўлиб қолди ва ҳакам регламентга мувофиқ, ўйинни муддатидан олдин тўхтатди.
Рақибга бош билан зарба, четлатишлар, муштлашув - 25 сентябрь куни Франция ва Польша ёшлар терма жамоалари ўртасида бўлган ўртоқлик учрашувида қандайдир жиннилик кузатилди. Бунда франциялик футболчилар ўта қўпол ҳаракатлари билан ажралиб туришди. Тўғри, иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқагача майдонда сон бўйича тенглик сақланиб турди. Шундан сўнг францияликлар бирин-кетин «қизил» теришга тушдилар. 55 ва 61-дақиқаларда Илес Хоусни ҳамда Жануел Белоcиан ҳакамдан «насиба» олишгач, Франция термаси майдонда 9 киши бўлиб қолди. Бу вақтда ҳисоб 2:2 эди. 70-дақиқага келиб, поляклар учинчи голни ҳам уришди, бунга Маланг Гомис қўполлик билан жавоб бериб, ўзига тегишли «қизил»ни олди ва жамоасини умуман мушкул ҳолатда қолдирди.
Бу ҳали ҳаммаси эмасди. «Сент-Этьен» клубининг 16 ёшли вакили Дарнелл Байл 75-дақиқада рақибига боши билан зарба берди ва рефери уни ҳам майдондан четлатишга мажбур бўлди. Шу тариқа Франция термаси финал ҳуштаги чалинишига 15 дақиқача қолган бир паллада 7 киши бўлиб қолди. Бу футбол қоидаларга кўра, ўйинни муддатидан олдин тўхтатиш кераклигини англатарди ва рефери худди шундай қилди. Охир-оқибат, 3:2 ҳисоби бекор бўлди ва Франция термасига техник мағлубият, польшаликларга эса шундай ғалаба ёзилди. Goal нашрида ёзилишича, айбдор жамоа бош мураббийи ўйиндан кейин кийиниш хонасидаёқ шогирдларига ўринли танбеҳ берган: «Унутманг, бундай қўпол ва чидам бўлмас ўйин билан сизларни миллий жамоага элтадиган йўлни ўзинглар ёпиб қўясизлар...».
Жорий мавсум Франция элит дивизиони - Лига 1нинг дастлабки 8та турида жами 33та қизил карточка қайд этилди. Бу Европанинг кучли 5та лигаси учун мутлақ кўрсаткичдир. Кўринишидан, Лига 1га «муносиб» келажак кадрлари ўсиб келишмоқда...
Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинлари очилиш маросими 26 июль кунига белгиланган
Бугун олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе эртанги ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги қўмита Суперлига клублари билан боғлиқ бир қатор масалаларни кўриб чиқди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789