Таиландда янги Хаби Алонсо чиқди...

Таиландда янги Хаби Алонсо чиқди...

Таиландда ўзини Хаби Алонсо деб таништирган фирибгарлар фаолият юритмоқда.

Таиланд полицияси мамлакатдаги «Ливерпуль» мухлисларини онлайн фирибгарликнинг янги тури ҳақида огоҳлантирди. Фирибгарлар инстаграмда «Байер» бош мураббийининг сурати билан аккаунт очиб, унга тай тилида қуйидаги хабарни жойлашди: «Салом, мен Хаби Алонсоман. Кейинги мавсумда «Ливерпул»ни бошқараман. Лекин Англияга бориш учун чипталарга пулим етарли эмас. Агар менга ёрдам беришни истасангиз, 300 бат юборинг (тахминан 8 евро)».  Таиланд полицияси фуқароларни фирибгарларга ишонмасликка, шубҳали хабарлардан қочишга, пул ўтказмаларини амалга оширмаслик ва фирибгарлар хабарларидаги ҳаволаларни улашмасликка чақирди. «Ливерпуль» мухлислари, тинчланинг. Хаби ҳали сизнинг клубингиз мураббийи эмас, лекин фирибгарлар бор», - деб ёзади полиция. Маълумот учун, «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп мавсум сўнгида жамоани тарк этишини маълум қилди. Унинг ўрнига номзодлар қаторида леверкузенликлар устози Алонсо ҳам бор.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.