Теонинг нархи 100 «лимон»

Теонинг нархи 100 «лимон»

Тео Эрнандес «Милан»ни тарк этиши ёки шартномасини узайтириши мумкин.

La Gazette Dello Sport хабарига кўра, ҳимоячи клубдан унга янги шартнома, жумладан, маошини оширишни таклиф қилишини кутмоқда. Франциялик футболчи ҳозирда 4,5 миллион евро маош олади ва бу борада ҳеч бўлмаганда вингер Рафаэль Леау билан тенглашмоқчи (бонусларни ҳисобга олган ҳолда 7 миллион еврогача). Агар «Милан» Эрнандес билан хайрлашса, максимал миқдорни олиш учун шартнома тугашига икки йил қолганда буни шу ёзда қилган маъқул. «Россонерилар» потенциал харидорлардан 100 миллион евро сўрамоқда. Тео учун «Реал Мадрид» ва «Бавария» даъвогарлар саналади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.