Тоби термасидан кетди

Тоби термасидан кетди

«Антверпен» ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд Бельгия миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

«Тоттенхэм»даги фаолияти билан танилган бельгиялик ҳимоячи Лондон клубини тарк этгач, Қатарнинг «Дуҳайл» клубига кўчиб ўтганди. 2022 йилда эса Қатар клубидан ватанига қайтди ва ҳозиргача «Антверпен» шарафини ҳимоя қилмоқда. Алдервейрелд Бельгия миллий жамоаси сафида 127 ўйинда 5та гол ва 12та ассистга муаллифлик қилган. 34 ёшли ҳимоячи фаолияти давомида учта жаҳон чемпионати (2014, 2018 ва 2022) 2та Европа чемпионатида (2016 и 2020) иштирок этиб, 2018 йилги ЖЧда бронза медалига эга чиққанди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.