У шунчаки завқ олиш учун гол уради...
Стокгольмда таваллуд топган Дьокерешнинг айни пайтга келиб, «Спортинг» ва Швеция терма жамоаси сафида расмий мусобақалардаги жамғарган баллари 31тага (24+7) етди.
Ўтган мавсум охирида «Реал Мадрид» ҳамда Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Крооснинг футболчилик фаолиятини якунлаш борасидаги қарори кўпчилик учун кутилмаган янгилик бўлди.
34 ёшли чарм тўп устаси ўз фаолиятининг энг юқори чўққисида Ла Лига ҳамда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш йўлида Мадрид клуби учун жуда муҳим ўйинчилардан бирига айланди. Янги мавсум бошланганидан бир неча ой ўтгач, Крооснинг йўқлиги «Реал» учун сезиларли тасирини ўтказгандай туюлди. Чунки, ўзининг заргарона узатмалари ва майдонни кўра олиш бўйича замонамизнинг интеллекти энг юқори футболчисини йўқотиш бошқача бўлиши мумкин эмасди. Аслида собиқ футболчи ҳали ҳам Мадридда яшайди. У бу шаҳардан бутунлай узоқлашиб кетгани йўқ. Тонининг болалари ҳозир ҳам ўша ерда мактабга боришади ва яшашади. Қолаверса, унинг навбатдаги лойиҳаларидан бири - Тони Кроос Академиясининг янги филиали шу йилнинг сентябрь ойида ўз фаолиятини бошлади.
Ушбу ҳафта Испания пойтахтида модалар намойишчиси томонидан уюштирилган тадбирда Athletic мухбири «Реал Мадрид» афсонаси билан суҳбатлашишга эришди. қуйида мазкур интервьюни эьтиборингизга ҳавола этамиз.
- Футболчилик фаолиятингизни тугатиш борасидаги қарорга қачон келгандингиз ва биринчи бўлиб бу ҳақда кимга айтдингиз?
- Аввалига биз болаларга айтдик - бу менинг қарорим эди, лекин мен буни турмуш ўртоғим билан қабул қилдим. Шуни айтишим керакки, бундай қарорга бирданига келганим йўқ. Бу узоқ жараён эди, биз бу ҳақда бир неча ой гаплашдик. Хотиним мени энг яхши биладиган ва тинглайдиган ягона инсон. У мени шунчалик яхши биладики, ўзимни тутишимдан нимани истаётганимни ўқий олади. Бу қўшма қарор эди. Фаолиятимни якунлаш бўйича май ойи атрофида бир тўхтамга келгандим, эҳтимол бироз олдинроқдир. Тўғриси, уч-тўрт ой иккиландим, лекин одатда қарор қабул қилганимдан сўнг уни ўзгартирмайман. Барчаси аниқ ҳал қилингандан сўнг, биз биринчи навбатда болаларга бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ўқимасликларидан ёки мактабда кимдир уларга бу ҳақда айтишидан олдин маълум қилишни хоҳладик. Кейин эса энг яқин одамларга айтдим.
- «Реал»дан биринчи бўлиб кимларни огоҳлантирдингиз?
- Биринчиси бош мураббий эди, чунки биз у билан шундай муносабатдамиз. Анчелотти 2014 йилда келганимда Мадриддаги биринчи мураббийим эди. У бу ҳақда биринчи бўлиб билишга лойиқ инсон. Аммо ўша куни мен клуб президенти Флорентино Перес ва Хосе Анхель Санчесга, кейин эса узоқ вақтдан бери яқин алоқада бўлган жамоадошларимга қўнғироқ қилдим. Мен клубдагилар билан бу масалада бир неча ой гаплашдим ва фаолиятимни якунлашим мумкинлигидан ҳамма хабардор эди. Якуний қарор ҳақида эса аввал Карло Анчелоттига, бир соатдан кейин Флорентино Пересга хабар бердим. Бу расмий эълондан тахминан уч кун олдин (21 май) рўй берди. Жамоадагилар бу маълумотни ўзим ошкор этмагунимча сир тутди ва мен бундан хурсанд бўлдим. Чунки, бу уларга ишониш мумкинлигини кўрсатади. Маълумотни ошкор қилмаслик жуда қийин ва мазкур алоҳида ҳодиса мен учун муҳим эди. Сабаби, бу менинг бутун фаолиятим ҳақидаги гап эди. Жамоадошларим ҳар доим мазкур қарорни ўзим эълон қилишим мумкинлигини аниқ айтиб келишди.
- Бирор нарса сизнинг қарорингизни ўзгартириши мумкинмиди? Эҳтимол, Чемпионлар Лигасида «Манчестер Сити»га қарши учрашув ёки Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши кечган финал натижаси бошқача якунланиши?
- Йўқ, йўқ. Шунчаки, бу қарор ўйинлар ёки натижалар билан боғлиқ эмас эди. Ҳеч ким кетишимдан мамнун эмасди. Айрим одамлар бунга ишонолмадилар. Хатто улар ҳозир вақти эмаслигини айтишди. Чунки энг юқори даражада ўйнаётган пайтим шундай қарорга келдим. Ҳали юқори савияда тўп суришда давом этишимга ишонтирмоқчи бўлганлар кўп бўлди. Аммо, улар уринишларнинг барчаси фойдасиз эканини билишарди.
- Ҳозирда оддий бир кунингиз қандай ўтмоқда?
- Ҳаммаси кескин ўзгарди. Режаларимни ўзим хоҳлагандек аниқроқ ташкил қила олаётганимдан жуда хурсандман. Мен фаолиятимни якунлаганим билан футболдан мутлоқ узоқлашиб кетмаганман. Мадридда ва Германияда академия очганман. Шунингдек акам билан 4 йилдан буён юритиб келаётган лойиҳамиз бор... ва уч нафар фарзандларим. Ҳозир шулар билан бандман.
- Хоселу ва Начо ўтган мавсум охирида «Реал»ни тарк этиб, Саудия Арабистони ва Қатар клубларига ўтишди. Ўтган йили сиз Габри Вейганинг Саудияга ўтишини «шармандалик» деб ёзгандингиз ва январда айнан Саудияда ўтказилган Испания Суперкубогида мухлислар сизни ҳуштакбозлик билан кутиб олишганди... Ваҳоланки, сиз Начо ёки Хоселу ҳақида ҳеч нарса демагандингиз...
- Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан ва фаолиятини якунлашга яқин бўлган Начо билан 21 ёшида нисбатан кучсиз чемпионатга кетиб, юқори даражага кўтарилишни истаган футболчи ўртасида фарқ жуда катта (Вейга «Сельта»дан «Ал-Аҳли»га ўтган). Бундай ёшда кучли лигаларга рақобат туғдира олмайдиган чемпионатга ўтиш сизни яхши ўйинчи бўлиш ва унвонларни қўлга киритиш имкониятидан маҳрум қилади. Бу катта фарқ. Мен у ерга борганларни қўллаб-қувватламайман. Аммо фаолиятингизнинг охирида Начо ёки Криштиану Роналду каби «Мадрид» ва Европанинг афсонасига айланиб, ҳамма нарсага эришган ҳолда борсангиз бу бутунлай бошқа нарса.
- Келажакда мураббийлик билан шуғулланиш режаларингиз борми?
- Йўқ, мен мураббий бўлмайман.
- Ҳатто ўйлаб ҳам кўрмайсизми?
- Йўқ.
- Мураббийлар ҳақида гапирганда, Томас Тухелнинг Англия бош мураббийи лавозимига тайинланишидан ҳайрон бўлдингизми?
- Йўқ ҳайрон бўлмадим. У буни хоҳлайдими ёки йўқлигини билмасдим. Томас жуда яхши мураббий. Менга бу мутахассиснинг Англиядаги фаолияти жуда ёқарди. Тухел инглиз тилини яхши билади. «Челси» билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди ва Англияда жуда яхши имиджга эга.
- Келажакда Спорт директори сифатида ишлашингиз мумкинми?
- Эҳтимол, спорт директори сифатида сиз бироз эркинроқсиз. Уяли телефон билан кўпроқ ишлайсиз ва ҳоказо. Мураббийларда эса ундай эмас. Ҳозир мен ҳам мураббийман, лекин сал бошқачороқ маънода - фақат болалар учун.
Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади
Стокгольмда таваллуд топган Дьокерешнинг айни пайтга келиб, «Спортинг» ва Швеция терма жамоаси сафида расмий мусобақалардаги жамғарган баллари 31тага (24+7) етди.
Австриялик мутахассис Оливер Гласнер ўзининг юксак салоҳиятини 2022 йилнинг майида, «Айнтрахт»даги илк мавсумидаёқ ЕЛда ғолиб чиқиш билан намойиш этганди
Aслида-ку, бу фоний дунёда ақл-ҳушини таниган ҳар бир инсон вақтни ғанимат билмоғи, қадрига етмоғи, виждонини ҳамиша байроқ қилиб яшамоғи даркор.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789