«Тоттенхем» 15 миллион евро эвазига 19 ёшли ҳужумчини сотиб олди

«Тоттенхем» 15 миллион евро эвазига 19 ёшли ҳужумчини сотиб олди

"Росарио Cентрал" ҳужумчиси Алехо Велис "Тоттенхем"га ўтди, деб хабар беради клуб расмий сайти.

Трансфер суммаси 15 миллион еврони ташкил қилди. Шартнома 6 йилга тузилган. 19 ёшли аргентиналик футболчи профессионал фаолиятида 62та ўйинда майдонга тушиб, 19та гол ва 2та голли узатмани амалга оширган.