«Тоттенхэм» Контега ишонади

«Тоттенхэм» Контега ишонади

«Тоттенхэм» раҳбарияти Антонио Контени сақлаб қолмоқчи.

Италиялик мураббийнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида тугайди ва «шпорлар» 53 ёшли мутахассисга янги узоқ муддатли шартнома таклиф қилишга тайёр. Антонио Контенинг қарори «Тоттенхэм»нинг трансфер бозорида қандай ишлашига боғлиқ бўлиши мумкин. Италиялик мутахссис олдинга силжиши учун жамоани жиддий кучайтириш кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Антонио Конте бошчилигида «Тоттенхэм» 58та ўйин ўтказган. Уларда 33 ғалаба, 9 дуранг ва 16та ўйинда мағлубиятга учраган. «Тоттенхэм» ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.