Англия Кубоги: «Требл» сари реал қадам!

Англия Кубоги: «Требл» сари реал қадам!

«Манчестер Сити» муҳташам «Уэмбли»да «МЮ»ни Илкай Гюндоган урган икки гол эвазига енгиб (2:1) ўз тарихида 7-марта Англия кубоги соҳиби бўлди.

«Шаҳарликлар» бу турнирда охирги марта 2019 йили зафар қучишганди. Хосеп Гвардиола жамоаси шу аснода «требл» сари катта қадам ташлади. Эслатма, «Сити»ни олдинда 10 июнь кунига белгиланган «Интер»га қарши ЧЛ финали кутмоқда.

*** «Манчестер Сити» жорий мавсум барча турнирларда 150та гол маррасига етди. «Шаҳарликлар» ўз тарихларида 4-марта шундай натижа қайд этишди (2013/2014 - 156та гол, 2018/2019 - 169та гол, 2021/2022 - 150та гол). Умуман, «Сити» Англия элит дивизионида ўйнаганлар орасида бир мавсумда 150та гол маррасини забт этган ягона клубдир.

*** «Манчестер Сити» ҳамшаҳри - «МЮ»га қарши кечган охирги 5та ўйиндан 4тасида ғалаба нашидасини сурди.

*** «МЮ» 2016 йилдан буён Англия кубогини ютолмаяпти. Жамоа ўшанда Луи ван Гал бошқарувида турнир ғолибига айланган эди. 

*** «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятида 34-совринни расмийлаштирди. Испаниялик мутахассис шундан 13тасини охирги 7 йилда «шаҳарликлар» билан қўлга киритди. 

*** Хосеп Гвардиола 11-марта миллий кубок финалида қатнашди. Факт: у шулардан 10тасини ўз жамоаси фойдасига ҳал қилган. Гвардиола мамлакат кубоги учун ўйиндаги ягона мағлубиятни мавсум-2010/2011да Жозе Моуриньо бошқарувидаги «Реал»дан қабул қилган.

*** Хосеп Гвардиола Англияда 2-марта «олтин дубль» қайд этиб, икки мавсумда камида 2тадан соврин ютган 3-мураббийга айланди. Англияда испаниялик мутахассисдан олдин фақат Арсен Венгер (1997/98, 2001/02) ва Алекс Фергюсон (1993/94, 1995/96 ва 1998/99) шундай натижага эришишган.

*** «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган Англия кубоги финал ўйинларида урилган энг тезкор гол муаллифига айланди - 14-сония. Германиялик футболчи бу борада Луи Саага тегишли финал рекорди («Эвертон» сафида «Челси» дарвозасига 25-сонияда гол)ни янгилади.

*** Эрлинг Холанд («Манчестер Сити») охирги 7та ўйинда 1та гол урди. Умуман, норвегиялик тўпурарнинг голсиз серияси 4та ўйинга етди (сўнгги 2 йилда илк марта).

 

3 июнь

МАНЧЕСТЕР СИТИ - МЮ - 2:1 (1:1)

Лондон. «Уэмбли» стадиони. 83179 томошабин.

Голлар: Гюндоган (1, 51) - Бруну Фернандеш (33-пен.).

Манчестер Сити: Ортега, Уокер (Ляпорт, 90), Рубен Диаш, Аканжи, Стоунз, Гюндоган, де Брюйне (Фоден, 76), Грилиш (Аке, 89), Бернарду Сильва, Родри, Холанд.

МЮ: де Хеа, Ван-Биссака, Варан, Линделёф (Мактоминей, 83), Шоу, Эриксен (Гарначо, 62), Каземиро, Фред, Бруну Фернандеш, Санчо (Вегхорст, 78), Рэшфорд.

 

Ўйиндан кейинги фикрлар:

Эрик тен Хаг («МЮ» бош мураббийи): - «Мағлубиятдан ҳафсаламиз пир бўлди, аммо йигитлар билан фахрланаман. Чунки яхши ўйнадик, фақат 2та оддий гол қўйиб юбордик. Умуман, кераксиз паллада юзага келган голлар... «Сити»га қарши очиқ ўйинда ҳеч нимадан чўчимаслик - қувонса арзийдиган ҳолат. Бу синов эди, афсус, омад етишмади...

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи): - Мана, кубокни қўлга киритдик, энди «требл» ҳақида ўйласак бўлади. Албатта, ЧЛ финалида ҳам ғалаба қозонишимиз шарт. Бугун «МЮ»нинг бу қадар зич ҳимояланишини кутмагандик. Фақат иккинчи бўлимда бўш ҳудудлар юзага келди, вазиятлар кўпайди. Йигитларга 2 кун дам берамиз, кейин «Интер»­га қарши финалгача 3-4та машғулот ўтказамиз. Яна бир гап:  «Барселона» мухлиси бўлсам-да, «Сити»ни сўнгги нафасимгача севаман.

 

АНГЛИЯ кубогининг барча Ғолиблари:

Арсенал - 14 марта (охиргиси - 2019/20)

МЮ - 12 марта (охиргиси - 2015/16)

Тоттенхэм - 8 марта (охиргиси - 1990/91)

Челси - 8 марта (охиргиси - 2017/18)

Ливерпуль - 8 марта (охиргиси - 2021/22)

Астон Вилла - 7 марта (охиргиси - 1956/57)

Манчестер Сити - 7 марта (охиргиси - 2022/23)

Блэкберн - 6 марта (охиргиси - 1927/28)

Ньюкасл - 6 марта (охиргиси - 1954/55)

Уондерерс - 5 марта (охиргиси - 1877/78);

Вест Бромвич - 5 марта (охиргиси - 1967/68);

Эвертон - 5 марта (охиргиси - 1994/95);

Шеффилд Юнайтед - 4 марта (охиргиси - 1924/25);

Болтон - 4 марта (охиргиси - 1957/58);

Вулверхэмптон - 4 марта (охиргиси - 1959/60);

Вест Хэм - 3 марта (охиргиси - 1979/80);

Шеффилд Уэнсдей - 3 марта (охиргиси - 1934/35);

Олд Итонианс - 2 марта (охиргиси - 1881/82);

Бери - 2 марта (охиргиси - 1902/03);

Престон - 2 марта (охиргиси - 1937/38);

Ноттингем Форест - 2 марта (охиргиси - 1958/59);

Сандерленд - 2 марта (охиргиси - 1972/73);

Портсмут - 2 марта (охиргиси - 2007/08);

Оксфорд - 1 марта (1873/74);

Ройал - 1 марта (1874/75);

Клэпем Роверс - 1 марта (1879/80);

Олд Картузианс - 1 марта (1880/81);

Блэкберн - 1 марта (1882/83);

Ноттс Каунти - 1 марта (1893/94);

Брэдфорд Сити - 1 марта (1910/11);

Барнсли - 1 марта (1911/12);

Бёрнли - 1 марта (1913/14);

Хаддерсфилд - 1 марта (1921/22);

Кардифф Сити - 1 марта (1926/27);

Дерби Каунти - 1 марта (1945/46);

Чарльтон - 1 марта (1946/47);

Блэкпул - 1 марта (1952/53);

Лидс - 1 марта (1971/72);

Саутгемптон - 1 марта (1975/76);

Ипсвич Таун - 1 марта (1977/78);

Ковентри Сити - 1 марта (1986/87);

Уимблдон - 1 марта (1987/88);

Уиган - 1 марта (2012/13);

Лестер - 1 марта (2020/21).

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.