Трент ўрнига Хуанлуми?

Трент ўрнига Хуанлуми?

«Севилья»нинг ёш ҳимоячиси Хуанлу Санчес «Ливерпуль» эътиборини тортди.

АПЛ гранди ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд келаси ёзда Англияни тарк этиб, «Реал»га ўтиши мумкин. Юқоридаги сабаб туфайли, «Ливерпуль» раҳбарияти ушбу ўринга айнан 21 ёшли испаниялик иқтидор эгасини олиб келмоқчи. Хуанлу Санчеснинг «Севилья» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Бундан келиб чиқилса, келаси ёзда андалусияликларда футболчини трансфер қилиш орқали пул ишлаш учун яхши имконият бор. Ла Лига гранди футболчи сотувидан камида 20 миллион евро ишлаб олмоқчи. Аммо «Севилья» бош мураббийи Гарсия Пимиента ушбу трансферга қарши. Мураббийнинг фикрича, Хуанлуга янги шартнома таклиф қилиши керак. Ҳозирча Санчес «Севилья»нинг асосий таркибида 44та ўйин ўтказган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.