Туркия ФФ биноси ўққа тутилди

Туркия ФФ биноси ўққа тутилди

Туркияда маҳаллий футбол федерацияси биносига қуролли ҳужум уюштирилди.

Fotomac хабарига кўра, ташкилот раҳбарияти йиғилишида Истанбулда жойлашган штаб-квартира ўққа тутилган. 5та ўқ бинога тегиб, улардан бири директорлар кенгаши аъзоси - Туркия миллий жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Ҳамит Олтинтўпнинг боши ёнидан учиб ўтган. Ҳужумчилар жиноят жойини машинада тарк этган, кенг кўламли тергов ишлари бошланган. «Отишма овозини эшитишимиз билан дарҳол полга ётдик. Ҳамкасбларим мени жароҳат олган деб ўйлашди. Жиноятчилар тезроқ топилади деган умиддаман», - деди Олтинтўп.
Манба: sports.ru

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.