ЖЧ-2023 (U17 ). Ўзбекистон 1/4 финалда Францияга мағлуб бўлди ва..

ЖЧ-2023 (U17 ). Ўзбекистон 1/4 финалда Францияга мағлуб бўлди ва..

Хабарингиз бор, бугун Индонезияда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ чорак  финалида Ўзбекистон ёшлари франциялик тенгқурлари билан тўқнаш келишди.

Афсуски, Раҳматуллаев шогирдлари сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган тўп эвазига мағлубиятга учрашди.  Шундай қилиб, ўсмирларимиз мамлакат тарихидаги энг яхши натижани такрорлашди, аммо янгилай олишмади — 2011 йили Алексей Евстафеев мураббийлигидаги ёшлар ҳам чоракфиналда тўхташганди. 
Тан олиш керак, вакилларимиз мусобақада жуда яхши иштирок этишди. Уларни "гуруҳдан чиқмайди" деганлар ҳам бўлди, "Англия уларни уларни янчиб ташлайди" деганлар ҳам ва "Франция осон мағлуб этади" деганлар ҳам бор эди. Бироқ жамоа гуруҳдан чиқди, Англияни мағлуб этди ва Франция билан тенгма-тенг ўйнамаган бўлишсада, натида учун тартиблди футбол кўрсатишга эришди ва битта тўп фарқи билан ютқазди.

Маълмуот учун, 28 ноябр кунги ярим финалда Франция Мали-Марокаш жуфтлиги ғолиби билан ўйнаса, Аргентина Германияга қарши майдонга тушади. 

U-17 ЖЧ. 1/4 финал
ФРАНЦИЯ – ЎЗБЕКИСТОН-1:0 (0:0)
Суракарта. "Манаҳан" стадиони
Ҳакамлар: Даҳане Беида (Мавритания), Димбиниаина Андриатианаривело (Мадагаскар) ва Жонатан Аҳонто (Того), Пере Атчо (Габон)
VAR: Гузман Татиана (Никарагуа)
AVAR: Дикерсон Жоэ (АҚШ) 
Гол: Исмоил Бунеб 82
Франция: 1.Поль Аргни, 3.Ниҳоа Сангуи, 4.Бастиен Маэпиёу, 5.Йоахим Кайи Санда, 6.Нолан Феппр, 8.Саймон Буабре (20.Матис Амугу,72) 10.Исмоил Бунеб, 12.Йорам Загуэ, 17.Тидиане Диалло (2.Яванн Тити, 72) 18.Муҳаммад Амин Бученна (11.Тидиам Гомис,46), 19.Йоан Тинкрес (9.Матис Ламбурде,  72)
Захира: 16.Матийс Нифлоре, 21.Тимоти Виэл, 13.Аймен Сади, 15.Артур Тчапчет, 
Ўзбекистон: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 3.Яҳё Ўринбоев (4.Беҳрузжон Каримов, 64), 5.Азизбек Тўлқинбеков, 7.Лазизбек Мирзаев (с), 8.Беҳруз Шукуруллаев (, 14.Шодиёр Шодибоев, 88), 9.Амирбек Саидов, 13.Беҳруз Жуматов, 16.Муҳаммадали Реимов, 17.Оллаберган Каримов, 19.Шерзод Абдулбориев ( 11.Қувончбек Абраев, 88), 20.Дилшод Абдуллаев (6.Озодбек Ўктамов, 80)
Захира: 1.Жаҳонгир Бўриев, 12.Жаҳонгир Маматқулов, 2.Аминбек Ёқубов, 10.Абдулҳамид Турғунбоев, 15.Озодбек Эргашев, 18.Жасур Ҳикматуллаев.
Огоҳлантириш: Беҳруз Шукуруллаев (Ўзбекистон) 21, Ниҳоа Сангуй (Франция) 28, Беҳруз Каримов (Ўзбекистон) 71, Тидиам Гомис (Франция) 79

БРАЗИЛИЯ – АРГЕНТИНА- 0:3 (0:1, 0:2)

Голлар: 0:1 – 28 Эчеверри, 0:2 – 58 Эчеверри, 0:3 – 71 Эчеверри.


ИСПАНИЯ – ГЕРМАНИЯ-0:1 (0:0)

Гол: Браннер пенальти 64'