УЕФАга хат тайёрланмоқда, ФИФА қарши эмас...

УЕФАга хат тайёрланмоқда, ФИФА қарши эмас...

Россия футбол иттифоқи УЕФАни тарк этиши ҳақида ташкилотни тез орада хабардор қилмоқчи.

«Мутко против» телеграм каналининг ёзишича, Россия футбол иттифоқи УЕФАни тарк этиш ҳақидаги қарор юзасидан Европа футбол иттифоқига хат жўнатади. Бу борадаги қарор РФИ ижроқўмида маъқуллангач, йил якунига қадар УЕФАга жўнатилади. Қайд этилишича, РФИ Осиё футбол конфедерациясига ўтиш масаласидаги ишларни ҳам бошламоқчи. «Матч ТВ» хабарига кўра, ФИФА Россиянинг ЖЧ-2026 саралаш босқичини ОФКда бошлашига қаршилик қилмайди. Бу РФИнинг Европадан Осиёга кўчиб ўтиши учун муҳим факторга айланиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ РФИ президенти Александр Дюков Осиё футбол конфедерациясига кўчиб ўтиш масаласидаги қарор 27 декабрь куни қабул қилиниши мумкинлигини маълум қилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.