Угарте «МЮ»га ўтишга рози

Угарте «МЮ»га ўтишга рози

Таниқли инсайдер Фабрицио Романо ярим ҳимоячи Мануэль Угартенинг «ПСЖ»ни «Манчестер Юнайтед»га ўзгартиришга тайёрлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.

«Қизил иблислар» уругвайлик футболчига асосий даъвогар саналади ва парижликлар ёзда футболчини сотишга тайёр. Романонинг сўзларига кўра, Угартенинг ўзи ҳақиқатдан ҳам «Юнайтед»га ўтишдан манфаатдор. Томонлар ўртасида музокаралар давом этмоқда, бироқ ҳозирча расмий таклифлар келиб тушмаган. Бошқа клублар ҳам вазиятни кузатиб боришмоқда. Айрим маълумотларга кўра, Transfermarkt портали томонидан 45 миллион еврога баҳоланган 23 ёшли уругвайлик футболчи учун курашда «Атлетико», «Бавария» ва Дортмунднинг «Боруссия»си «МЮ» билан рақобатлашиши мумкин.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.