Улар Тен Хагга керак эмас

Улар Тен Хагга керак эмас

«Манчестер Юнайтед» клуби ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчилар билан хайрлашиши кутилмоқда.

Эрик тен Хаг таркибда «тозалаш» ишларини олиб бормоқчи. Инсайдер Никола Скиранинг ёзишича, «МЮ» бош мураббийи 10 нафар ўйинчи билан хайрлашишга қарор қилган. Мураббийнинг режаларидан дарвозабон Дин Хендерсон, ҳимоячилар Эрик Байи, Харри Магуайр, Алекс Теллес ва Брендон Уильямс, ярим ҳимоячилар Донни ван де Бек, Скотт Мактоминей ҳамда ҳужумчилар Энтони Эланга, Антони Марсьяль ва Ваут Вегхорст сингари футболчилар ўрин олмаган. У клуб раҳбариятига бу ўйинчилар бўйича таклифларни кўриб чиқиш мумкинлиги маълум қилган. Маълумот учун, «МЮ» АПЛда 37 ўйиндан кейин ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Эслатиб ўтамиз, Хендерсон, Байи, Теллес сингари ўйинчилар жорий мавсумни ижара асосида бошқа клубларда ўтказишди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.