Улар ярашишди!...

Улар ярашишди!...

Жейдон Санчо 10 ойлик танаффусдан кейин «Манчестер Юнайтед» машғулотларига қайтди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Эрик тен Хаг ушбу ҳафтада Жейдон Санчо билан ўзаро учрашиб гаплашиб олган. Суҳбат давомида бош мураббий ва футболчи ўртасидаги келишмовчиликка барҳам берилган. Шундан сўнг, англиялик ярим ҳимоячи жамоанинг машғулотларига қайтди. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра эса, «Ювентус» Жейдонга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби англиялик вингер ўрнига Федерико Кьезани инглиз клубига беришга тайёр. Санчо 2023 йилнинг сентябрь ойидан буён тен Хаг қўл остида машғулот ўтказмаётган эди. Эслатиб ўтамиз, тен Хаг ўтган мавсумда Жейдоннинг жисмонан тайёр эмаслиги ҳақида гапиргач, Санчо ижтимоий тармоқлар орқали Эрикни ёлғончиликда айблаган эди. Шу тариқа, келишмовчилик юз бериб, Санчо иккинчи даврада «Боруссия Дортмунд»га ижарага берилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.