Ҳусановнинг нархи 30 миллионга етди

Ҳусановнинг нархи 30 миллионга етди

Ҳозир Ҳусанов Европанинг ўндан зиёд кучли клублари нишонига тушган. Экспертлар ҳамюртимиз атрофида юзага келган вазиятни таҳлил қилмоқда.

Жумладан,  foot-sur7.fr  сайти эксперти қуйидагича пост жойлади

  “Ланс”даги ўйинлари билан ҳамманининг назарига тушган Абдуқодир Ҳусановга харидор бўлаётган клублардан айримлари қишки трансферлар вақтида лансликларга катта таклифлар билан мурожаат қилиши кутилмоқда.

“Ланс”га кулгили нархга олиб келинган Абдуқодир қисқа фурсатда Лига 1 кашфиётига айланди. Унинг ҳимоя марказидаги ишончли ўйини Европа клублари эътиборини тортди.

Франциянинг етакчи клубларидан “Пари Сен-Жермен” ва “Марсель” ўзбек ўйинчисини кузатиш билан банд бўлган бир пайтда Ҳусанов учун курашга Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳам қўшилганини алоҳида таъкидлаш мумкин.

Инсайдер Муҳаммад Тубаш-Тер мадридликларнинг қизиқиши жуда жиддий эканини, ўйинчининг салоҳиятини пайқаган “Атлетико” мутасаддилари қишки  трансферлар давридаёқ уни ўз сафига қўшиб олишни мўлжаллаётганини айтдмоқда.

Буёғига Англия клублари, хусусан “Тоттенхэм” ва “Ньюкасл” 30 миллион евродан ортиқ маблағ тиккан ҳолда “Ланс”ни  ўзбек ҳимоячисини қўйиб юборишга кўндиришга бел боғлаган.

Бу ҳолатда “Ланс” 20 ёшли ҳимоячини ушлаб қола олмаслигининг эҳтимоли катта. 100 минг еврога олинган ўйинчи катта миқдорда даромад келтириши лансликларни ҳам бефарқ қолдирмайди, аслида. Бироқ “Ланс” ҳарчанд ҳаракат қилмасин, гранд клубларнинг Ҳусановга ҳужумини қайтариш осон бўлмайди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.