Ирода намойишининг турли кўриниши ёхуд энди Наманганда рекорд
«Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинини Намангандаги «Марказий» стадионида 22350 мухлис кузатди. Бу Суперлига мавсумининг рекордидир.
«Сўғдиёна» ОФК кубоги «Марказ» ҳудуди финалида «Хўжанд»ни енгиб (4:0) 100000 доллар ишлади.
Энди Улуғбек Бақоев жамоаси 6 сентябрь куни Гонконгнинг «Истерн» клубига қарши майдонга тушади - минтақалараро ярим финал ўйини. Бу «Сўғдиёна»нинг турнирдаги 5-ўйини бўлади. Жиззах клуби натижасининг асосий маҳсули - Ўзбекистон учун ОФК рейтингида 2-ўрин ва шунга асосан, ЧЛ-2024|2025га «3+1» шаклида квота кафолатланди.
***
- «Сўғдиёна» ҳафтанинг бош бенефециари:
* Ўзи ОФК кубоги минтақавий финалида ғалаба қозонди.
* «Навбаҳор» очко йўқотди
* «Пахтакор» очко йўқотди
* «Насаф» очко йўқотди
* АГМК очко йўқотди
***
- ОФК рейтингида кескин сакраш (2019 йилги 6-ўриндан мавсум-2022-2023да 2-поғонага) учун қайси жамоага миннатдорчилик билдириш керак? «Насаф»гами, «Сўғдиёна» ёки «Пахтакор»га? Йўқ, ОФК рейтингида балл ҳисоблаш тизимига. Агар ОФКда худди УЕФАдаги каби жами тўпланган очколар иштирокчи клублар сонига бўлинганида, Ўзбекистон ҳозир Саудия Арабистони, Эрон ва Қатардан кейин 4-ўринда турарди. Бироқ рейтингни шундай ҳисоблашяпти, умумий қарашга кўра, бу эгри ва умуман адолатсиз йўл. Факт шуки, ОФКда биз учун бошқа ҳисоблаш тизими йўқ. Лекин кўпчиликни хурсанд қиладиган бошқа бир хабарни етказишим мумкин. Охирги 2 мавсум юзасидан чиқарилган ОФК рейтингига қараймиз. Бунга мавсум-2023-2024 баллари қўшилади ва 2025-2026 йиллар квотаси шу рейтингга асосан тақсимланади:
«Ғарб»
36,057 - Ўзбекистон
34,900 - Саудия Арабистони
25,225 - Эрон
22,483 - БАА
19,198 - Тожикистон
18,800 - Қатар
17,406 - Ҳиндистон
«Шарқ»
36,050 - Жанубий Корея
32,722 - Гонконг
32,419 - Япония
23,935 - Малайзия
17,361 - Таиланд
16,583 - Вьетнам
Хуллас, ҳозирги ҳолатда охирги икки мавсум натижаларига кўра, Ўзбекистон нафақат «Ғарб», балки «Шарқ»нинг барча вакилларидан ҳам олдинда. Ғурурланса арзийди.
«Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинини Намангандаги «Марказий» стадионида 22350 мухлис кузатди. Бу Суперлига мавсумининг рекордидир.
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Мана, «Йокогаама-Ф. Маринос» ОЧЛ финали биринчи ўйинида «Ал-Айн»ни енгди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789