Тухелга янги айбловлар эълон қилинди

Тухелга янги айбловлар эълон қилинди

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель АПЛнинг 2-турида «Тоттенхэм»га қарши (2:2) дуранг ўйинда Энтони Тейлорнинг ҳакамлик иши ҳақида гапиргани учун жазоланди, дея хабар берди Sky Sports.

Ассоциация германиялик мураббий «ўйин ҳакамининг холислигига шубҳа қилди», деб ҳисобламоқда. Дербидан кейинги матбуот анжуманида Тухель Тейлор «шпорлар»нинг иккала голини янглишиб ҳисоблагани ва ҳимоячи Кристиан Ромерони қасддан қўполлик қилгани учун майдондан четлатмаганини таъкидлади. Томас, шунингдек, Тейлор бошқа ҳеч қачон «кўклар» ўйинида ҳакамлик қилмаслигига умид билдирди. Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада ФА Тухелни «Тоттенхэм» бош мураббийи Антонио Конте билан ўзаро келишмовчилик учун бир ўйинга дисквалификация ва 35 минг фунт жарима билан жазолаганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.