АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Хабарингиз бор кеча, 3-турнинг 1-ўйинида «Локомотив» «Пахтакор»ни сенсацион тарзда йирик ҳисоб (3:0) да мағлуб этиб, 1-ўринга кўтарилди
Про лига ғолиби (ОЧЛнинг янги Элит лигасида қатнашадиган) Суперлиганинг амалдаги чемпионидан устун келди-я...
Демак, "Пахтакор "82 турлик танаффусдан кейин яна Суперлигада 3 та тўп фарқи билан ютқазди. Улар сўнгги бор "Насаф" 2020-йилда шерларни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган эди. Хуллас, қуйида, ушбу ўйиндан кейин жамоалар бош мураббийларининг мазкур дерби ҳақидаги фикрлари билан танишасиз.
Максим Шацких( "Пахтакор" устози): - Бугун бизнинг кунимиз эмас экан, ҳеч нима ўхшамади, барча кўрсатмаларимизнинг тескариси бўлди. Барча голларни ўзимиз олиб келдик. Ёшларимизга барқарорлик этишмаяпти. Собирхўжаев бетоблиги учун майдонга тушмади. Унинг йўқлиги билинди. Боиси, марказ ва ҳужумни боғлаб турарди. Бу нарса бугун бизга етишмади. Албатта, захирамиз торлиги чемпионат ўйинлари давомида бизга қийинчилик туғдириши аниқ. Нима ҳам дердим, ёшларга айтганимдек, барқарорлик етишмаяпти. Кўпчилиги катта ўйинларга тайёр эмаслигини айтмоқчиман. Қачон тайёр бўлишса, шунда майдонга тушишади.
Александр Стоймирович ("Локомотив" бош мураббийи): - “Олимпик” клубига қарши ўйиндан кейин бизда тайёргарчилик учун унчалик кўп вақт бўлмади. Рақибнинг сўнгги ўйинини батафсил, тўлиқ таҳлил қилдик. Боиси, “Насаф”нинг ўйин услуби биз намойиш этадиган услуб билан деярли бир хил. Шу боис, у ўйинни керагича таҳлил қилдик. Кўп вақт бўлмасада, тайёргарлик жараёнида футболчиларни яхши тайёрлай олдик. Бугун ўйин сифатимизни кўтара олдик. Бугун футболчиларим руҳий ва жисмоний томондан яна бир поғона юқорига кўтарила олишганини айтишим керак ва ғалаба учун футболчиларга раҳмат. Хатолар бор, албатта. Кўпроқ индивидуал ҳаракатларда хатолар кўринаяпти. Буни ўйинлар ва машғулотлар давомида камайтириш устида ишлаймиз.
Аввал айтганимдек, бу мавсум жамоаларнинг даражаси деярли бир хил. “Локомотив” ўз услуб, тизимига эга клуб сифатида ривожланиб боришини хоҳлаймиз. Бунинг учун тинмай меҳнат қилаяпмиз.
Бугун қайси ҳудудда қандай ҳаракат қилишимиз, қаерда прессинг қилишимизни билардик. Биринчи таймда “Пахтакор”га умуман имкон қолдирмадик. Албатта, иккинчи таймда чарчаганимиз билинди. Охирги дақиқаларда ҳимояда ўйнадик. Умуман олганда, бугун ҳақли ғалабага эришдик.
Санжар Турсунов барчамиз учун асосий ва муҳим фигура. У жамоамиз этакчиси ва сардори. Бизнинг тактика ва услубимизга киришиб кета олди.
Бугун Абдумавлонга ишонч билдирдик, боиси, руҳий томонлама у бугунги ўйинга кўпроқ тайёр экан деган фикрга келдик. Бундай ўйинларда босиқ ва ўзига ишончи юқори бўлган дарвозабонларга ишонч билдириш керак. Бизда бир ҳал савияли икки дарвозабон бор. Бундан хурсандмиз.
***
"ЛОКОМОТИВ" — "ПАХТАКОР" -3:0 (2:0)
Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин
Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев
ВАР ҳаками: Азиз Асимов
АВАР ҳаками: Санжар Шоюсупов
Назоратчи: Бахтиёр Намозов
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Голлар: Сардор Абдунабиев 20, - 1:0 (Иван Булатович). Дамьян Крайишник 38 пенальти, - 2:0. Иван Булатович 47, - 3:0 (Санжар Турсунов).
"Локомотив": 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 55. Анзур Исмоилов, 4. Иван Рогач, 14. Дилшоджон Комилов, 8. Дамьян Крайишник (77.Лазизбек Мирзаев, 87), 17. Санжар Турсунов (23.Жаҳонгир Ҳошимбоев, 87), 26. Абдуллоҳ Йўлдошев (70.Абубакирризо Турдиалиев, 81), 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 7.Сардор Абдунабиев (27.Собит Синдаров, 90+2), 10.Иван Булатович (15.Жасурбек Ҳакимов, 81).
Захира: 32. Суҳробжон Султонов, 6.Шерзод Комилов, 11.Иззатилла Абдуллаев, .
"Пахтакор": 35. Павел Павлюченко, 77. Дилшод Саитов, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов (40. Кими Мерк, 46), 2. Бехрузбек Асқаров, 22. Умар Адҳамзода, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 18. Саидумархон Саиднуруллаев, 8. Диёр Холматов, 17. Достонбек Ҳамдамов (31. Муҳаммадали Усмонов, 73), 11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 10. Драган Черан.
Захира: 12. Владимир Назаров, 19. Суннатилла Поёнов, 14. Нурлан Ибраимов, 24. Кирилл Тодоров, 29. Мухриддин Пазилдинов, 99. Аббос Эргашбоев.
Огоҳлантиришлар: Иван Рогач 8, Анзур Исмоилов 71, Абдуллоҳ Йўлдошев 76, Дилшод Комилов 79, Кими Мерк 85.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789