АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Бразилия миллий жамоасига «пентакампеон» мақомини олиб берган машҳур Луиз Фелипе Сколари жорий мавсум якунида самарали мураббийлик фаолиятига нуқта қўймоқчи.
Тўғри, у шундан кейин ҳам футболдан кетмоқчи эмас. Хабарларга қараганда, Сколарининг «Атлетико Паранаэнсе» (Бразилия) клуби директори сифатида иш бошлаши маълум бўлиб улгурган. Вақтида юртимизда ҳам ишлаган мутахассис Либертадорес кубоги ярим финали жавоб баҳси арафасида FIFA.com сайтига интервью бериб, «Атлетико Паранаэнсе» билан яна бир марта турнир ғолибига айланишни мўлжаллаётганини таъкидлади. «Фелипао» шунингдек, футбол бугунги кунда қанчалик ўзгаргани хусусида ҳам гапирди.
- Мураббий ролида сўнгги мавсумни ўтказаётганингизни билиб, ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
- Куритиба («Атлетико Паранаенсе» клуби базаси жойлашган шаҳар)га кўпи билан йил охиригача жамоани бошқариш, кўзланган мақсадларга эришиш, кейин директор лавозимига ўтиш ғояси билан келгандим. Ҳиссиёт ўша-ўша: ҳамон мағлубиятни оғриқли қабул қиламан, бунга жимгина кўникишим қийин. Умуман, футболда мағлубиятга оддий ҳолдек қараш мутлақо мумкин эмас. 30 йил олдин омадсизликдан қандай ҳолатга тушган бўлсам, ҳозир ҳам худди шундай. Мураббий ҳар доим натижаларни ўйлаб, сиқилади, сира хотиржам юролмайди. Мухлислар баъзан ғазаб отига миниб, сизни ҳаттоки, ҳақоратлашлари мумкин. Лекин шунда ҳам мудом уларга қувонч бағишлаш ҳақида бош қотирасиз. Либертадорес финалигача бир ўйин (ярим финалнинг дастлабки ўйинида «Палмейрас»ни ягона гол эвазига енгган «Атлетико Паранаэнсе» жавоб баҳсида 2:2 ҳисобини қайд этди ва финалга чиқди), чемпионатда эса кучли тўртликка киришимиз учун бир неча синов қолди.
- Анча-мунча тажрибага эга мураббийнинг функционер ролига мослашиши осонми ёки қийин?
- Клуб директори роли - мутлақо бошқа йўналиш. Лекин бу мен учун фойдали ва янги тажриба бўлишига ишончим комил. Тўғри, жамоа директорига зарур саналган барча билимларга эга эмасман, яъни ишнинг айрим нозик жиҳатларидан ҳали бехабарман. Муҳими, ўрганишга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди. Ходимларнинг олдинга силжишлари билан клубда ишлар фақат ривожланади. Мана, ҳозир клуб базасига бораман, йигитлар билан машғулот ўтайман ва жамоага айнан нима кераклигини яққол кўраман. Кейин 2-3 соат давомида ўринбосарлар ва ёшлар жамоалари машғулотини кузатаман, мураббийларга юзланиб, уларни нима қийнаётгани, қайси йўналишга эътиборни ошириш кераклиги хусусида суҳбатлашаман. Бу каби ўрганиш - тажриба ўзлаштириш жараёни қачон якунига етишини айтолмайман. Фақат жорий мавсум охирида мураббийлик ишига нуқта қўйишимга кафолат беришим мумкин. Ҳозирдан янги соҳа - ўзгача имкониятдан тўлқинланиб кетяпман.
- Жамоангизни олдинда Либертадорес ва Бразилия чемпионлигини қўлга киритган «Палмейрас»га қарши қийин ўйинлар кутиб турибди. Биламизки, сизни айни шу клубга кўп бора «боғлашган»...
- Ўйлайманки, 2та ўйин бир-биридан ажойиб. Зеро, ҳар иккисининг қиймати жуда баланд. Ўртада Либертадорес кубоги финали ва чемпионат тақдири бор. Бу ҳолат табиийки, янада қатъийроқ ишлашингизга туртки беради.
- «Палмейрас»га қарши кечган охирги учрашувдан сўнг Абель Феррейрани роса мақтадингиз. Ўз навбатида, рақиб мураббийи ҳам сиз ҳақингизда фақат ижобий гаплар айтди. Ҳаммаси жуда реал кўринади...
- Ҳаётда шундай яқин дўстим борлигидан хурсандман. Лекин ўйин вақти ўзаро муносабатлар бир четга сурилади, чунки бир-биримиз билан чинакамига жанг қилишимиз керак. Футболнинг талаби шу. Феррейра билан клубларда ҳам, Португалия термасида ҳам бирга ишлаганман ва ҳамиша унинг ўзини тутишидан қойил қолганман. Мана, йўлларимиз яна кесишмоқда, фақат энди рақиблар сифатида дуч келяпмиз.
- Ҳа, Абель Португалияда қўл остингизда ўйнаган, ўша вақт уни бўлажак мураббий сифатида кўрганмидингиз?
- Йўқ. Ҳар ҳолда, бугунги даражага чиқишини хаёлимга ҳам келтирмаганман. Муҳими, Абель ўшанда ҳам тартибни биринчи ўринга қўярди ва яна жуда яхши ўйнарди. Шу-нингдек, жамоадошлари билан муносабати ях-ши эди. Умуман, Феррейра айнан атрофидагиларга яхши қараши билан бошқалардан ажралиб турарди. Футболда баъзи ўйинчилар борки, улар шунчаки, яхши ижрочилар, жамоага бошқа масалаларда нимадир беролмайдилар. Абель эса соғлом муҳит яратишда ҳам муҳим роль бажарарди. Қисқаси, ҳозирги Абель мен Португалияда кўрган Абелнинг ўзгинаси.
- Либертадорес кубогида ҳисоб бўйича 6-ярим финал остонасида турибсиз. Эътиборлиси, атиги 8та уринишда шундай натижага эришдингиз. Айтингчи, рақобат сиз учун нима?
- Либертадорес кубоги бутун фаолиятимга чинакам кўзгу, менимча. Бу турнир ярим финалига қайта-қайта чиқиш осон эмас, албатта. Чиндан ҳам, барчаси сифатли иш самарасидир. Бу қўл остингиздаги жамоалар сизни тинглагани ва мураббий сифатида яхши қабул қилганидан далолат. Айнан шундай жараёнда рақибларни ўрганасиз, клубларга нисбатан ҳурмат билан қарай бошлайсиз. Чунки уларнинг кучли томонларини яхши биласиз ва бу кўпроқ ишлашингизни тақозо этади. Якунда барчаси сизга бутун дунё, айниқса, Жанубий Америкада катта ҳурмат келтиради. Либертадорес кубогига энди киришган барча футболчилар ва мураббийларга маслаҳатим шуки, ҳамкасбларингизга ҳурмат билан ёндашинг, клублар тарихини чуқур ўрганинг. Ҳар бир мураббий шогирдлари уни жиддий қабул қилишлари учун соғлом иш муҳитини яратиши керак.
ЛИБЕРТАДОРЕС КУБОГИ-2022
Ярим финал (жавоб учрашувлари)
7 сентябрь
«ПАЛМЕЙРАС» (Бразилия) -
«АТЛЕТИКО ПАРАНАЭНСЕ» (Бразилия) - 2:2 (1:0)
Голлар: Скарпа (3), Г.Гомес (55) -
Тейшейра (64), Теранс (85).
Четлатиш: Мурило (45+3, П.).
Биринчи ўйин - 0:1
8 сентябрь
«ФЛАМЕНГО» (Бразилия) - «ВЕЛЕС
САРСФИЛД» (Аргентина) - 2:1 (1:1)
Голлар: Педро Абреу (42), Марио Сантос (68) - Пратто (21).
Биринчи ўйин - 4:0
ФИНАЛ
29 октябрь (шанба)
Рио-де-Жанейро (Бразилия)
«АТЛЕТИКО ПАРАНАЭНСЕ» - «ФЛАМЕНГО»
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789