Тўғри, илк қадам омадсиз бўлди, лекин у УЕФА Суперкубоги финалида «Аталанта» дарвозасига гол уриб, клуб миқёсидаги дастлабки халқаро совринни қўлга киритди. «Монако» ва «ПСЖ»да Килиан бундай муваффақиятга эриша олмаганди. Шунингдек, ҳужумчи қатарлик шайхлар саудиялик касбдошлари таклиф этган фантастик маблағни рад этишганидан хурсанд. Улар француз футболчига 700 млн. евро иш ҳақи, Париж клубига 300 млн. таклиф қилишганди. Ҳужумчининг ўзи эса «Реал»да тўп суриш орзусини моддий бойликдан устун қўйди. Қолаверса, ҳужумчи қатарлик шайхлардан иш ҳақи ва бонуслар кўринишида юзлаб миллионларни олганди. Ҳужумчи «Реал»га эркин агент мақомида йўл олгач, миллионларга харид қилинган садоқатдан асар ҳам қолмади.
Винисиусни «Реал»дан олиш учун 250 млн. евро
Оҳори тўкилмаган воқеа. Винисиусни ЖЧ-2034нинг рамзига айлантирмоқчи бўлишди. Жамоаси 17 дақиқа ичида 4та гол ўтказиб юборганидан кейин жамоадошларининг додини берган Роналду энди узоққа бора олмайди. Жуниор эса бу ролга муносиброқ. У Мадридда тўп сураётганидан мамнун. Лекин шунга қарамасдан, унга 1 млрд. беришмоқда. Винисиус кетиш ҳақида ўйлаётгани аниқ, «Реал» эса унинг нархини ошириш илинжида.
Салоҳни «Ливерпул»дан олиш учун 230 млн. евро
«ПСЖ» осонликча Мбаппени сотишдан фориғ бўлди, Килиан саудиялик шайхлар таклифини кулги билан қарши олди. Винисиус учун рад этиш осон эмас, бироқ у «Олтин тўп»ни қўлга киритиш илинжида. Агар совринга эриша олса, келаси ёзда ўйлаб кўриши мумкин. Салоҳга эса жуда қийин бўлиши аниқ, ахир у фахрийлар ёшида.
«Ливерпуль» учун 230 млн. евро жуда асқотган бўларди. Бироқ Клопп ва клуб раҳбарлари қўнғирсоч ҳужумчидан жудо бўлмаслик учун бор имкониятларидан фойдаландилар. Ҳозир Салоҳнинг соч турмаги ўзгача, аммо одатлари ўша-ўша. «Энфильд» қироли «Ипсвич»га қарши мураккаб баҳсда самарали узатмани амалга оширди, клуб афсоналари ўртасида юксак кўрсаткич соҳиби. Саудияга боришга эса, албатта улгуради.
Фернандешни «МЮ»дан олиш учун 130 млн. евро
Глейзерлар узоқ бош қотиришди, ахир Брунунинг трансфер қиймати шайхлар таклиф этган маблағдан деярли 2 бараварга камроқ. Фернандеш танаффус олиб, таклифни ўрганишга киришди. Араблар унга йилига 70 млн. евро ваъда қилишганди. Бироқ Бруну якунда «МЮ»нинг садоқатли ўйинчиси бўлиб чиқди. «Спортинг» плеймейкери вақти келиб «қизил иблислар»нинг муҳим ўйинчисига айланишини ким ҳам ўйларди, дейсиз? Фернандеш айнан ўз орзусидаги жамоани топди, бу ёғига малакали мураббийни топиш ва ишончли ҳимоя чизиғини шакллантириш қолди, холос.
Бернардуни «Манчестер Сити»дан олиш учун 100 млн. евро
Манчестердаги шайхларни Бернарду ва Де Брюйнедан жудо бўлиш хавфи мутлақо ташвишлантирмайди. Майдонда Гвардиолани қўллаб-қувватлайдиган ўйинчилар етарли. Масалан, Холанд 100та ўйинда 91та гол ва 15та ассистни расмийлаштирди. Боз устига, Силвадан анча ёш. Португалиялик футболчи «Сити»дан кетишга бир неча марта уриниб кўрди, унинг рафиқасига Барселона ёқади. Лекин шаҳарга номдош клубда маблағ йўқ. Бернарду эса Испанияга ўтмайди, лекин Саудияга йўл олиши мумкин. Рўйхатимиздаги футболчилар орасида унга кўпроқ қизиқиш билдиришди. Бироқ Силва энди 30га чиқди, «Сити» билан 18та совринни қўлга киритди ва жамоани тарк этишни истамади.
Милитаони «Реал»дан олиш учун 100 млн. евро
Бир томондан, Эдернинг Саудияга таклиф этишгани ҳақидаги хабар агенти томонидан айтилган уйдирма эканлигига ишониш мумкин. Лекин кўпгина касбдошларимиз Флорентино Перес билан юзма,юз мулоқот қилишларини инобатга олганда, маълумот - 100 фоизли ҳақиқат. Шайхлар маҳаллий лига жамоаларининг заифликлари кўпроқ дарвозабонлар ва ҳимоячилар эканлигини яхши биладилар. «Ал-Ҳилол»даги Кулибали бошқа жамоаларда йўқ. Шу сабабли, навбатдаги харидлар серияси фақат ҳимоячилар билан бўлиши мумкин. Агар Алаба соғ-саломат бўлса, Эдер Милитао асосий ҳимоячи бўла олмайди. Шунингдек, Йоро воқеаси ҳам ёдимизда. Навқирон французни «МЮ» илиб кетди, лекин бунга шахсан Анчелотти изн берди. Эдер ўз мақомини яхши билади, кетиши мумкин. Лекин ҳозирча дон Флорентино таклифни рад этди. чунки «Реал»нинг собиқ сардори Начо Саудияда, Ляпорт эса ҳали «қироллик клуби»га ўтгани йўқ.
Эдерсонни «Манчестер Сити»дан олиш учун 60 млн. евро
Саудия клубларидан трансфер учун 100 млн. фунт талаб қилиш ниятида «шаҳарликлар» Де Брюйне билан шартнома муддатини узайтиришни ўйлашмоқда. Бельгиялик футболчи учун шунча маблағдан воз кечмасалар керак. Лекин Эдерсон учун 60 млн. евро тўлашга тайёрлар. Дарвозабон учун анчайин қиммат нарх. Гвардиола бразилиялик посбон ўрнини ким билан тўлдиришни чамалаб кўрди. Лекин Эдерсон жамоада қолишни афзал кўрди. Клуб мутасаддилари ўз афсоналарини Саудия клубларига бериб юборган «Ливерпуль» ишини такрорламоқчи эмаслар. Афтидан, қувноқ бразилиялик футболчиларнинг қатъий тақиқлар мамлакатидаги аянчли ҳаётига оид хабарлар бошқа футболчиларга етиб келган кўринади. Эдерсон кейинчалик шайхлар ихтиёрига ўтиши мумкин, лекин «Сити» ҳозирча таклифни қабул қилмади. Сербиялик Райкович «Ал-Иттиҳод»га ўтди.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади