РПЛ, 29-тур. .Остон Ўруновдан голли узатма ва «Уфа» «6 очколик ўйин»да ғалаба қозонди...

РПЛ, 29-тур. .Остон Ўруновдан голли узатма ва  «Уфа» «6 очколик ўйин»да ғалаба қозонди...

Россия Премьер-лигасида ҳам  29-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, термамиз аъзоси Остон Ўруновнинг «Уфа» си «Арсенал»га қарши майдонга тушиб ғалаба қозонди-2:1 .

Уфаликларнинг ушбу  «6 очколик баҳс»да муҳим ғалабасига ҳамюртимиз ҳам ўзига хос улуш қўди, десак муболаға бўлмайди. Майдон эгаларининг айнан 2-голи  (75-дақиқасида) Остон Ўрунов томонидан ўнг қанотдан етказилган аниқ узатмани туфайли амалга оширилди – 2:1.

Шу тариқа «Уфа» бу ғалаба эвазига очколари сонини 27тага етказиб, 15-ўринда қолган бўлса-да, 14-ўриндаги «Урал» билан бир хил очкога эга бўлиб турибди. 

Туланинг «Арсенал» клуби эса 23 очко билан турнир тугашига бир тур қолганида Россия Премьер-лигасини тарк этиши ойдинлашди. 


РПЛ. 29- тур
Уфа – Арсенал Тула 2:1
Голлар: 1:0 – 13 Кабутов, 1:1 – 25 Кангва, 2:1 – 75 Агаларов.
Уфа – Чичкан, Никитин, Журавлев, Плиев, Сухов (Кротов, 46), Кабутов, Иванов (Камилов, 46), Фищенко (Ортис, 65), Остон Ўрунов (Саплинов, 85), Агаларов, Касинтура (Голубев, 79).
Арсенал Тула – Левашов, Смольников, Костадинов, Сокол, Степанов, Ткачев (Э. Кангва, 22), Гулиев (Деспотович, 77), Чаушич, Кангва, Кайнов (Радакович, 77), Марков (Луценко, 77).
Четлатиш: Э. Кангва (72).

***
Сочи - Нижний Новгород- 0:0 (0:0) 

Уфа - Арсенал- 2:1 (1:1) 

Ростов - Химки- 2:1 (2:0) 

Локомотив - Динамо-3:3 (1:3) 

Ахмат - Крылья Советов-1:0 (0:0) 

15 май

Урал - Рубин

Спартак - Зенит

Краснодар - ЦСКА