«А» серияда энг зўри - Хвича!

«А» серияда энг зўри - Хвича!

Италия «А» серияси расмий сайти «Наполи» етакчиси Хвича Кварацхелияни мавсумнинг энг яхши ўйинчиси деб эълон қилди.

Лига расмий сайти хабарига кўра, мавсумнинг энг яхши ўйинчиси Stats Perform таҳлил платформасининг Hawk-Eye тизими орқали аниқланган. Ушбу тизим футболчиларнинг нафақат статистикасини, балки тўпсиз ҳаракати, фойдали иш коэффициенти ва бошқа маълумотларни ҳам ўзида жамлайди. Таҳлилда «А» сериянинг 37та тур баҳслари қамраб олинган. Маълумот учун, грузиялик вингер йил бошида Неаполь клуби сафига ўтиб, мавсум якунида Италия чемпионига айланди. У ички чемпионатда 33 ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 10та ассистга муаллифлик қилган. 
Шунингдек, йилнинг энг яхши дарвозабони сифатида «Лацио» посбони Иван Проведель тан олинди. Энг яхши ҳимоячи сифатида эса «Наполи»дан Ким Мин Же эътироф қилинди. Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси деб «Интер» хавбеки Николо Барелла тан олинган бўлса, йилнинг энг яхши ҳужумчиси Виктор Осимхен бўлди. Йилнинг энг яхши ёш футболчиси соврини «Ювентус»нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Николо Фажолига насиб этди.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.