Гомесга харидорлар бор

Гомесга харидорлар бор

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Алехандро Гомес жаҳон чемпионатидан сўнг «Севилья»ни тарк этиши мумкин, деб хабар беради TuttoMercatoWeb.

Манбага кўра, 34 ёшли вингерга «Верона» ва МЛСнинг «Цинциннати» клублари қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг испан клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Трансфермаркт Гомесни 4 млн. еврога баҳолаган. Жорий мавсумда футболчи андалусияликлар сафида 17 ўйин ўтказиб, 2та голли узатмани амалга оширган. Гомес 2021 йилнинг январидан бери «Севилья» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Аввалроқ у «Аталанта», «Катания», «Сан-Лоренцо» ва Харковнинг «Металист» клубларида ўйнаган.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.