«Ниҳоят, бутсаларимни михга илиб вақти келди, деб қарор қилдим. Барча вариантларни кўриб чиққанимдан сўнг ёш оилам учун шуни тўғри деб ҳисобладим. Бу жуда қийин қарор эди, чунки 3 ёшимдан бери футбол менинг ҳаётим бўлиб келган ва охирги 20 йил давомида энг юқори профессионал даражада ўйнаганим ажойиб бўлди. Ҳаётимнинг янги бобидан жуда хурсандман. Яқинларим билан кўпроқ вақт ўтказаман. Футбол олами, сизларга чин қалбимдан раҳмат айтаман», - деб ёзади 35 ёшли футболчи. Леннон «Тоттенхэм»да 10 мавсум ўйнагани билан машҳур. Вингер «Лидс», «Эвертон» ва «Қайсериспор» клубларида ҳам тўп тепган. Унинг сўнгги клуби «Бёрнли» эди, ярим ҳимоячи шу ёзда у ердан кетган. Леннон Англия миллий жамоаси сафида 21та баҳсда майдонга тушган.