ЎзПФЛ: «Сўғдиёна» Зоминда, «Андижон» Фарғонада, «Сурхон» «Пахтакор» стадионида ўйнайди

ЎзПФЛ: «Сўғдиёна» Зоминда, «Андижон» Фарғонада, «Сурхон» «Пахтакор» стадионида ўйнайди

ЎзПФЛ Суперлига стартига бир ой вақт қолганида иштирокчи жамоаларнинг уч учрашувларини қайси стадионда ўтказишини маълум қилди.

«2022 йилда «Жар», «Бухоро», «Хоразм», «Истиқлол» стадионлари майсаси янгиланди. 2023 йилда ОКМК, «Сурхон», «Андижон», «Сўғдиёна» клублари майдони янгиланади. Унга қадар улар бошқа стадиондан фойдаланади. 
«Сўғдиёна» стадиони шу йилнинг май ойига қадар тайёр бўлиши режалаштирилган. «Андижон» ва ОКМК стадионлари фойдаланишга қачон топширилиши ҳозирча аниқ эмас. «Сурхон» клубни қабул қилиб олиш ишларини якунлагач, стадион масаласида аниқ режасини тақдим этиши кўзда тутилган. 
Шу йил «Металлург», «Нефтчи», ОКМК, «Сурхон», «Андижон» клублари уй ўйинларини қабул қиладиган стадионлар прожекторлари люкси ҳам оширилади», - дейилади ПФЛ хабарида.
Қайд этилишича, ўйингоҳи тайёр бўлмагани сабабли «Сўғдиёна» Зоминда, ОКМК «Жар», «Сурхон» «Пахтакор» стадионида ўйнайди