Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
МАЙДОН ТАШҚАРИСИДА ҲАМ АНТИҚА РАҚОБАТ.
«Манчестер Сити» барча жабҳаларда етакчилик ўрнатишга шунчалик берилиб кетганки, ҳаттоки, стадион атрофини ўз футболчилари ҳайкаллари билан тўлдиришга уринмоқда. Аниқроғи, «Иттиҳод» стадиони атрофи клуб афсоналари шарафига ўрнатилган ёдгорлик фигуралари билан тўлмоқда. Дейлик, яқинда яна 3та ҳайкал шу маскандан жой олди.
АПЛнинг амалдаги чемпиони ўтган асрнинг 60-70-йиллари клуб сафида жавлон урган афсоналар - Колин Бэлл, Фрэнсис Ли ва Майк Саммерби шарафига ҳайкал ўрнатди. Мазкур трио 1968 йили Англия Биринчи дивизионида зафар қучган қудратли жамоа сафида тўп сурганди. Умумий ҳисобда айтсак, Бэлл - Ли - Саммерби учлиги 1000тадан кўпроқ ўйинда чамаси 300тача гол урган «шаҳарликлар» либосида. Улар хусусан, «Манчестер Сити»нинг Англия кубоги (1969 йил), Лига кубоги (1970 йил) ва Европа Кубок эгалари кубоги (1970 йил)ни қўлга киритишига ҳам катта ҳисса қўшишган. Лекин эътиборни кўпроқ жалб этаётган жиҳат муваффақиятлар салмоғи эмас, балки «Сити»нинг уй стадиони атрофида футболчиларга ёдгорлик ўрнатиш бобида Европа топ-клублари орасида етакчи бўлиб олганидир. Расман олганда, зикр этилган трио ҳайкали - битта композиция. Бироқ «Сити» шундан ҳисоб-китобда ҳам ҳаммадан олдинда. Зеро, «Иттиҳод» атрофидаги ҳайкаллар сони 5тага етди. Агар футболчилар сони бўйича ҳисобланса, 7та! Бу эса рекорд кўрсаткичдир.
Хўш, «Манчестер Сити» аренасида кимлар юксак эътирофга сазовор бўлишган ва «шаҳарликлар» бу борада қайси клублар билан зимдан тортишмоқдалар? «Иттиҳод» атрофидаги дастлабки ёдгорликка жамоанинг собиқ дарвозабони Берт Траутманн муносиб кўрилди. Германиялик кипер асосан Англия кубоги-1956 финалидаги қаҳрамонлиги эвазига шундай шарафга эришди. Берт ўшанда «Бирмингем»га қарши кечган ўйин (3:1)нинг сўнгги 17 дақиқасида жароҳат билан ҳаракатланган бўлсада, дарвозада ўта ишончли турганди. Кейинги 3та ҳайкал - замонавий «Сити»нинг шонли даври вакилларига тегишли. Испаниялик Давид Сильва эса алоҳида фигурага муносиб топилган дастлабки юлдуз бўлди. «Сити»да 10 йил давомида ўта ёрқин ўйин кўрсатган Давид 2020 йили «шаҳарликлар» билан хайрлашди.Шундан сўнг клуб раҳбарияти унга нисбатан чуқур ҳурматни раво кўрди. Дарвоқе, эндиликда Давид Сильва ҳайкалга лойиқ кўрилганлар орасида фаолиятини давом эттираётган ягона футболчидир. Яна бир фигура эгаси - Венсан Компани эса «Бернли»ни АПЛга қайтариш асносида мураббийликда ҳам ном қозонишга улгурди. Бельгиялик собиқ футболчи «Иттиҳод»га ташрифи чоғи ўз шарафига ўрнатилган ҳайкални фахр билан зиёрат қилиши тайин. Замонавий «Манчестер Сити»дан ҳайкалга муносиб топилган учинчи футболчи - бу Серхио Агуэро. Аргентиналик ҳужумчи (айтганча, у «Сити» тарихидаги энг яхши тўпурардир) шарафига алоҳида сана муносабати билан ҳайкал ўрнатишди. Аниқроғи, Агуэро урган чемпионлик голининг 10 йиллик юбилейи шарафига. Эслатма, айнан унинг голи жамоага АПЛдаги дастлабки чемпионликни келтирганди.
«Сити»нинг майдон ташқарисидаги антиқа мусобақа бўйича рақобатчиларига келсак, биринчиси - «МЮ». Ҳа, навбатдаги ёдгорликлар мажмуасини томоша қилиш учун Манчестердан четга чиқиш шарт эмас. Қолаверса, «МЮ» лауреат футболчилар сони бобида «Сити» билан бемалол баҳслашиши мумкин. Гап шундаки, «Олд Траффорд» ёнида яқин ўтмишда ёруғ дунёни тарк этган Бобби Чарльтон, Жорж Бест ва Денис Лоу хотирасига ўрнатилган машҳур «Муқаддас учлик» скульптураси қад ростлаган. Унинг рўпарасида эса сэр Мэтт Басби ҳайкали бор. У 1950-1960 йиллар «МЮ»ни бошқариш асносида нақ 13та соврин ютганди. «МЮ» раҳбарияти шунингдек, Жимми Мёрфига ҳам ёдгорлик ўрнатган. Уэльслик мутахассис 23 киши умрига зомин бўлган Мюнхен авиаҳалокатидан кейин 8 нафар футболчисидан айрилган жамоани вақтинчалик бошқарган ва 3 ойдан кейин Англия кубоги финалига олиб чиққанди. Ниҳоят, «МЮ» афсонавий сэр Алекс Фергюсонни ҳам унутмаган, албатта. Шотландиялик мутахассиснинг ҳайкали 2012 йили очилди. «Қизил иблислар» тарихидаги энг сермаҳсул мураббий жамоани салкам 26 йил бошқарди. Эътиборли жиҳат: «МЮ» асосан собиқ устозлари ҳурматини ўрнига қўяётган бўлса, «Сити» ҳозирча фақат футболчиларни шарафлаш билан овора...
Уй стадионини ҳайкал билан «ўраш» миссиясига қизиқаётган яна бир клуб - бу «Арсенал». Умуман, «тўпчилар» алоҳида композициялар сони бўйича ҳаммадан олдиндалар. 2011 йили «Эмирейтс» яқинида Кен Фрайар ҳайкали пайдо бўлди. У 12 ёшидан клуб тизимида ишлаган ва бутун ҳаётини «канонирлар»га бағишлаганди. Фрайар кейинчалик бошқарув аъзоси ва клуб директори лавозимида ҳам фаолият юритди, 2020 йили эса фахрли президент мақомига муносиб кўрилди. Ҳайкалда Фрайарнинг 1945 йилги фотосурати тасвирланган. Яъни ўсмир йигитчанинг «Хайбери» стадиони ёнидаги кўчада тўп ортидан югураётгани акс эттирилган. «Арсенал»нинг 125 йиллик юбилейи шарафига ўрнатилган 3та ёдгорликнинг «туғилган» санаси - 2011 йил декабрь. Композиция клуб тарихида ёрқин из қолдирган 3 нафар таниқли шахсга бағишланган. Биринчисида 2002 йили «Тоттенхэм» дарвозасига урган голини нишонлаётган Тьерри Анри акс этган, иккинчисида эса «Арсенал»да 19 йил тўп сурган ва клуб тарихида иккинчи яхши тўпурарга айланган Тони Адамс. Маълумот учун, 22 ёшида сардорлик боғичини қўлига олган ҳужумчи «тўпчилар» билан 10та нуфузли соврин ютганди. Ҳайкалда Адамснинг 1998 йили «Эвертон» дарвозасига урган голини нишонлаётгани тасвирланган. Ўша гол «Арсенал»ни шоҳсупага олиб чиққанди. Учинчи фигура Герберт Чэпменга аталган. Гап жисмоний тайёргарлик ва тактика борасида ўзига хос услублар яратган таниқли мутахассис ҳақида кетмоқда. 1925-1935 йиллар оралиғида «Арсенал» сезиларли тараққиётга эришиб, 5 мавсумда 4 марта чемпионликка эришганди Чэпмен бошқарувида. 2014 йилга келиб, Деннис Бергкамп ҳам ҳайкал билан шарафланди. Нидерландиялик афсона 11 йил давомида «Арсенал»нинг жами 423та ўйинида қатнашиб, 120та гол урди, 3 марта чемпионлик завқини сурди ва Англия кубокларини 4 бора боши узра баланд кўтарди. Ниҳоят, шу йилнинг ёзида «Эмирейтс» олдида Арсен Венгер ҳайкали ҳам қад ростлади. Франциялик мураббий Лондондаги 22 йиллик фаолиятида 3 марта чемпионликни таъминлаш асносида клуб рамзига айланган эди. Хуллас, шу билан «Эмирейтс» стадиони атрофидаги мураббий ва футболчилар нусхалари сони 6тага етди.
С.РАҲМОНОВ тайёрлади
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789