Аморим галдаги трансфер мақсадларини маълум қилди

Аморим галдаги трансфер мақсадларини маълум қилди

“МЮ” бош мураббийи Рубен Аморим клуб хўжайинларидан “Порту” ҳимоячиси Франсишку Моура ва ҳужумчи Самуэль Омородионни олиб келишни сўраяпти.

25 ёшли Франсишку Моура универсал ҳимоячи ҳисобланади. Лекин бу футболчи ярим ҳимоя ва ҳужумда ҳам самарали ўйнай олиши билан ажралиб туради. Жорий мавсумда барча турнирларда 20 та учрашувда қатнашган ҳимоячи жамоадошларига еттита голли пас узатгани унинг ҳужум уюштириш қобилиятини кўрсатмоқда.

20 ёшли Самуэль Омородион “Гранада” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Атлетико Мадрид” 2023 йили уни 6 миллион еврога трансфер қилганди. Лекин Диего Симеоне бу ҳужумчи иқтидорини пайқамай қолди. Натижада “Алавес”га ижарага берилганидан кейин ўтган ёз “Порту”га 15 миллион еврога сотиб юборилди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.