Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Футбол ажойиботи - камтарин «Суиндон» мухлисларидан бири ўзининг юбилей саналари шарафига букмекерлик идорасида 10 йиллик фарқ билан икки марта арзимас пул тикиб, ҳар сафар катта ютуққа эга чиқди
Қизиғи, аввалги ҳолатда жамоанинг 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишига пул қўйган фанат бу сафар 6:0 натижасини танлади. Ажабо, у ҳар иккисида тўппа-тўғри нишонга урибди!
Хуллас, «Суиндон»дан юбилей совғалари. Суиндон шаҳри фуқароси Дэйл Мэйси 2013 йили катта юбилейи (50 ёшга тўлди)ни камтарона пул тикиш билан нишонлаганди. Аниқроғи, у «Крю Александра»га қарши баҳсда «Суиндон» 5:0 ҳисобида устун келишига 10 фунт тикди. Якунда жамоа айнан шу натижани қайд этди ва фанат 101,00 коэффициенти бўйича 1010 фунт стерлинг олди. Мана, 2023 йилга келиб, Дэйл 60 ёшга тўлди ва «юмалоқ» сана шарафига яна пул тикишни лозим топди. У бу сафар суммани ҳам, ҳисобни ҳам озгина кўтарди - «Кроули Таун» билан баҳсда 6:0 учун 20 фунт. Қарангки, «Суиндон» бу сафар ҳам юбилярни алоҳида совға билан сийлади. Яъни айнан 6:0 ҳисобида зафар қучди. Натижада топқир фанат 200,00 коэффициенти бўйича 4020 фунтга эга бўлди.
Аслида Мэйси бу сафар омадсизликка учраши ҳам ҳеч гап эмасди. Ҳар ҳолда, «Суиндон» 6-голни ўйиннинг 90+9-дақиқасида урди. Юбилярнинг ўғли Крис маҳаллий газетага берган интервьюсида отаси билан 6-голни қандай кутишганини баён этди: «Афсуски, ўйинга боролмадик ва уни ота-онамиз уйида томоша қилдик. Бутун оқшом шу қадар шовқин-сурон кўтардикки, қўшнилар ҳайрон бўлишгандир. Ҳисоб 5:0га етгач, шунчаки, «шок» ҳолатида ўтиргандик. Тўғриси, 6-гол юзага келишига унча ишонмагандик. 2013 йили отамга 50 ёшга тўлиши муносабати билан «Бобо 5:0» ёзувли футболка совға қилгандик. У «Крю»га қарши сеҳрли ўйинни шу либосда кузатди. Энди отамнинг 70 йиллик юбилейини кутамиз ва уни 7:0 ҳисобига пул тикишга ундаймиз, албатта! Ўйлайманки, 2033 йили 70 фунт тикамиз». Айтганча, Дэйл Мэйси 40 ёшга тўлган вақт «Суиндон» клуби «Ноттс Каунти» билан ўйнаган ва 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Мана, тренд!
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789