АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Еврокубокларга дахлдор ақлга сиғмас телбаворлик. Европа Чемпионлар Лигаси учинчи саралаш босқичидан ўрин олган «Динамо» К. - «Рейнжерс» ўйинига тайинланган ҳакамлар ишни йўл ҳаракати белгисини ўғирлашдан бошлашди.
Нима? Қанақасига? Гап шундаки, улар учрашувдан бир кун олдин маст ҳолатда сайрга чиқишди ва...
ЧЛ саралаши учинчи босқичидан ўрин олган «Динамо» (Киев) ва «Рейнжерс» ўртасидаги илк ўйин 6 август куни Польшанинг Люблинь шаҳрида бўлиб ўтди. Дастлабки тайинловга кўра, ушбу учрашувда польшалик видеоҳакамлар жамоаси ишлаши керак эди. VAR ҳаками - Бартош Франковски ва VAR ассистенти - Томас Мусял. Бироқ ўйиндан бир кун олдин кечқурун маст ҳолатда «қўлга тушган» ҳакамлар ишдан мосуво бўлдилар. TVP Sport хабарига кўра, воқелик маҳаллий вақт билан соат 01:43да кузатилган. Таъкидланишича, уч киши йўл ҳаракати белгисини ўғирлаб, уни савдо марказларидан бирига олиб борган. Қоидабузарлик эса видеокамераларда муҳрланган. Якунда полиция ушбу одамларни йўл инфратузилмасига зарар етказгани учун ҳибсга олди. Кейинчалик жамоат тартибини бузган 3 нафар шахсдан иккиси ЧЛ доирасидаги «Динамо» - «Рейнжерс» ўйинига тайинланган ҳакам эканлиги аниқланди. Текширувда Франковски ва Мусял қон таркибида тегишлича 1,7 ҳамда 1,8 промилл алкоголь борлиги ойдинлашган. Оқибатда ҳар иккиси ҳушёрхонага олиб кетилган.
Воқеадан хабар топган УЕФА дарҳол ҳакамларни алмаштирди: Франковски - Мусял жуфтлиги ўрнини польшалик бошқа ҳакамлар Томаш Квятковски - Павел Малец иккилиги эгаллади. «Тахминан соат 01:40да уч киши кўча бўйлаб йўл ҳаракати белгисини кўтариб кетаётгани ҳақида хабар олдик, - деди Люблинь полицияси матбуот котиби Камил Голубевски. — Воқеа жойига зудлик билан полициячилар юборилди. Барча эркаклар маст эдилар, қон таркибида меъёридан ортиқ алкоголь борлиги аниқланди. Шунинг учун уларни ҳушёрхонага жойлаштирдик». Польша Ҳакамлар департаменти раҳбари Томас Микулски эса ушбу ғалати воқеадан бехабар қолганини алоҳида таъкидлади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789