Ёқимсиз тассурот ва...

Ёқимсиз тассурот ва...

23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги финалидан иккита ёқимсиз таассурот қолди...

* «Бунёдкор» стадионидаги майдоннинг хунук аҳволи,  
*  Ўша бало-мухлислар яна майдонга бегона буюмларни ирғитиб, кейин тақдирлаш маросимини кутмай, стадионни тарк этишди. 
Жамоа эса бундай муносабатга лойиқ эмасди, бутун турнир сингари финалда ҳам жонбозлик кўрсатди. Кўп нарсани саудияликлар ҳисобни очишига сабаб бўлган омадли зарба ҳал қилди. Унутмаслик керакки, ушбу турнирда финалга чиқиш - яхши натижа, лекин асосийси эмас. Муҳими, йигитларга бу даражани ҳис қилиш, ўзларининг кучли ва кучсиз томонларини кўриб олиш имконини бериш ва Париж Олимпиадаси саралаши ҳисобланган Осиё кубоги-2024га тайёрланиш эди. 
Бу   Ўзбекистон   мезбонлик   қилган   олтинчи   Осиё   чемпионати   бўлди Уларнинг   бештасида   бизнинг   жамоалар   финалгача   етиб   бориб афсуски барчасини   имкониятни   бой   беришган :

2006

Футзал бўйича Осиё 

чемпионати

Ўзбекистон - Япония - 1:5


2010

Футзал бўйича Осиё 

чемпионати

Ўзбекистон - Эрон - 3:8

Осиё чемпионати (U-16)

Ўзбекистон - КХДР - 0:2


2016

Футзал бўйича Осиё 

чемпионати

Ўзбекистон - Эрон - 1:2


2022

Осиё кубоги (U-23)

Ўзбекистон - Саудия 

Арабистони - 0:2