АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Уикомб Уондерерс» клубининг собиқ ўйинчиси Дебайо Акинфенва яшил майдондаги фаолиятидан кейин кураш майдонида ўз омадини синаб кўришга қарор қилди.
Дунёдаги энг оғир вазнли ҳужумчи сифатида эътироф этилган 102 килограммли бақалоқ қаерда майдонга тушишидан қатъий назар, футбол мухлисларини лол қолдирарди.
2016 йилда «Уимблдон»дан «Уикомб Уондерерс»га ўтган футболчи 4 йил ичида ишсизликдан шахсан Юрген Клоппнинг олқишига эришишгача бўлган йўлни босиб ўтди ва «Уикомб» афсонасига айланди. Сўнгги жамоаси таркибида у 250та учрашув ўтказиб, ўзининг 60та голи ва 40та самарали узатмаси билан жамоанинг 4-дивизиондан 2-дивизионга кўтарилишига муносиб ҳисса қўшди. Бунгача Акинфенва «Барри Таун», «Лейтон Ориент», «Донкастер Роверс», «Суонси Сити» ва «Миллуолл» жамоаларида ҳам тўп сурганди. Ўтган йилнинг ёзида бутсаларини михга илган ҳужумчи энди кураш билан шуғулланишга қарор қилди:
«Нафақага чиққанимдан кейин мендан бу ёғига нима билан шуғулланишим хусусида кўп сўрашарди. Мен севимли ишим билан 22 йил шуғулландим, бу билан фахрланаман. Бироқ у мен учун касб эди. Курашга бўлган муҳаббатим туфайли, келажак хусусида хотиржам эдим. Анчадан бери англиялик профессионал курашчи Энтони Огогони яхши билардим. Бир куни у менга курашда ўз имкониятларимни синаб кўришни маслаҳат берди. Ўзига маъқул келадиган машғулотни топа олган ҳар қандай киши ўзида ёқимли енгилликни ҳис этади. Ана шу енгиллик шуғулланишга, ўз имкониятларимни синаб кўришга даъват этади. Бу ердаги шароитлар, машғулотлар, уларнинг интенсивлиги менга жуда ёқади».
МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789