АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Муҳаммад Салоҳ ва Мадрид «Реал»и ўртасидаги муносабатлар мураккаблашди.
Барчаси 2018 йилнинг май ойида бошланганди - Чемпионлар Лигаси финалида Серхио Рамос мисрлик футболчининг елкасидан тортиб, жароҳат олишига сабабчи бўлган, оқибатда Салоҳ ўйинни охирига етказолмаганди. «Ливерпуль» ўшанда 1:3 ҳисобида ютқазди, мухлислар эса мадридлик сардорнинг қилиғидан ранжиганликларини яширмадилар.
Салоҳ йиллар давомида ушбу мавзуга тўхталмасликка интилди, аммо 2022 йилги ЧЛ финали («Ливерпул»га яна «Реал» рақиб бўлди) арафасида бир неча марта шу масалада гапирди. Дастлаб ижтимоий тармоққа ёзди: «Бизнинг ҳал бўлмаган ишимиз бор». Эртасига эса фикрини давом эттирди: «Аввалги тўқнашувимиз кечагидек ёдимда. Ўчимизни олишимизга ишонаман. Биз яхши тайёрландик».
«Чемпионлар Лигаси финалида ютқазганингизда, ўша жамоага яна тўқнаш келиб, уни мағлубиятга учратиш имконияти эга бўлишни хоҳлашингиз рост. Умид қиламизки, «Реал»га қарши кечадиган иккинчи ЧЛ финалидаги мағлубият Салоҳга оғир зарба бўлмайди», - «қироллик клуби» ҳимоячиси Даниэль Карвахалдан шундай жавоб бўлди.
Реванш ўхшамади, «Реал» бу сафар 1:0 ҳисобида зафар қучди. Маълум бўлишича, Салоҳнинг сўзлари мадридликларга қўшимча мотивация вазифасини ўтаган. Бу ҳақда ҳужумчи Родриго Гоэс финалдан икки ҳафтача вақт ўтгач Podpah подкастида гапирди: «Ўйинолди машғулотлари пайти унга «Бўлақол, Салоҳ, бўлсанг-чи, Салоҳ», дея мурожаат қилдик. Хаёлимизда «Салоҳни мазах қилиш учун ютишимиз шарт» деган фикр чарх урарди. Сенга қарши провокация ишлатишганида, шунга яраша жавоб қайтариш учун ғалабани кўзлайсан. Ўйин якунлангач, «Ливерпуль» футболчилари учун «жонли йўлак» ҳосил қилдик. Улар орасида боши эгилган Салоҳ ҳам бор эди. Модрич унга қараб: «Раҳмат, Салоҳ, кейинги сафар астойдилроқ ҳаракат қил», деди. Мен эса шунчаки кулиб қўйдим. Шундай вазиятлар бўлмаганда, кўпчилик футбол кўрмай қўярди. Умуман олганда эса, майдон ташқарисида ҳар қандай ҳолат кузатилиши мумкин, провокация ва ҳазиллар ҳам шулар жумласидан».
Родригонинг ушбу интервьюси турлича қабул қилинди. Мисол учун, «Ливерпул»нинг собиқ ҳимоячиси Хосе Энрике бразилиялик футболчига тилини тийишни маслаҳат берди: «Ҳали анча ёшсан, шундай экан, эҳтиёт бўл - бу сўзларинг ўзингга қайтиши мумкин. Шунга умид қиламан, чунки сен жуда кўп марта тилингга эрк беряпсан».
Ушбу воқеалар Салоҳнинг келажагига қандай таъсир ўтказиши қизиқ. 2020 йили мисрлик ҳужумчи дўстлари билан суҳбат пайти «Реал»да ўйнаш истаги борлигини айтганди. Ўшанда унга жиддий қизиқиш билдирилганди. Ҳозир Салоҳ «Ливерпуль» билан бир йилдан сўнг тугайдиган шартномасини узайтириш борасида келишолмаяпти. У Холанд ва Мбаппени қўлдан чиқарган «Реал» учун идеал номзод бўлиши мумкин эди. Аммо юқорида қайд этилган воқеалардан кейин Салоҳнинг Мадридга кўчиб ўтиши ғалати кўриниши турган гап.
Боз устига, Mirror хабарига кўра, Муҳаммад агар «Ливерпуль» билан келишолмаса, келгуси ёзда «Барселона» таркибига қўшилишини айтган. Айтишларича, айнан шу сабабли ҳам Салоҳ мерсисайдликлар билан янги келишув имзолашга шошмаяпти. Бу ҳам қасос иштиёқи туфайлидир, ҳойнаҳой.
А.АҲМЕДОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789