Мадрид клуби ЕЧЛ 4-тури доирасида ўз майдонида «Милан»га мағлуб (1:3) бўлгач, раҳбарият жамоа мураббийи Карло Анчелоттининг истеъфоси масаласини кўриб чиқмоқчи бўлган.
Relevo хабарига кўра, «Реал» раҳбарияти мавсум ўртасида Анчелоттини истеъфога чиқаришни истамаяпти, аммо жамоа натижалари яқин орада яхшиланмаса, италиялик мураббий ишдан бўшатилиши мумкин.
Айниқса, клуб раҳбариятини Жуд Беллингҳемнинг вазияти ташвишлантирмоқда. Бош мураббий англиялик футболчини турли нуқталарда ўйнатмоқда, аммо у ўтган йилги ўйинини топа олмаяпти. Шунингдек, клубдагилар Арда Гюлер ва Эндрикга нега кам имконият берилаётганини тушунмаяпти.