Максим Шацких: "Бизни 6 очколик ўйин кутиб турибди"

Максим Шацких: "Бизни 6 очколик ўйин кутиб турибди"

Бугунги  Ал Файҳа" -"Пахтакор" ўртасидаги ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан ҳар икки жамоалар вакиллари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Максим Шацких: - Барчага хайрли кеч. Эртага бизни "Файҳа" билан қизиқарли ва кескин ўйин кутмоқда. Бу рақибни ўргандик, улар кучли ва тезкор жамоа. Жамоалар мухлисларга ёқадиган ҳужумкор футбол кўрсатишади. Биринчи турда биз ҳам, рақиб ҳам кутилмаганда мағлубиятга учради. Шу сабабли олти очколик баҳс кутиб турибди деб ўйлайман. Бизда тайёргарлик учун камроқ вақт бўлди, лекин йигитлар жисмонан ва руҳан ўйинга ҳозир.  
Дастлабки ўйинда бизга вазиятлардан фойдаланиш етишмади. Рақибимиз деярли барча хавфли вазиятлардан фойдаланди, биз эса имкониятларни кўкка совурдик. 
Стинворден: - Кеча Риёдга етиб келиб, иқлимга мослашиб улгурдик. Бизни кучли рақиб билан қизиқарли ўйин кутмоқда деб ўйлайман. Жамоа билан "Файҳа"ни яхши ўргандик. Биз ўзимизни кўрсатиб, ғалаба қозонишга интиламиз. 
*** 
Вук Расович ( "Ал Файха" устози) : " Мақсадимизга эришиш учун "Пахтакор"га қарши баҳсда таваккал қилишимизга тўғри келади.  Ушбу муҳим учрашувда футболчиларимизга ишонаман. Биз Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири билан тўқнаш келамиз. Уларнинг ўтган ўйинини томоша қилиб, шундай хулосага келдимки, жамоа 1-турда "Ал Айн"га ютқазишга лойиқ эмасди. 
Қитъа мусобақасида узоқроққа бориш ниятидамиз, бу йўлда эса "Пахтакор"га қарши ўйин ўта муҳим саналади. Бизда бир қатор жароҳат олган ўйинчилар мавжуд, шу боис эртанги ўйинда кимлар иштирок этиши тўғрисида бош қотиришга тўғри келади", деди сербиялик мутахассис.

Муҳаммад  Ал Бақави ("Ал-Файҳа" ярим ҳимоячиси) : "Бўлажак учрашув муҳим аҳамият касб этишини ҳис қилиб турибмиз.  Рақибни ҳурмат қилган ҳолда уч очкони қўлга киритишимиз лозим. Албатта, ўйинлардаги чарчоқ ва босим бизга қўшимча юк бўлмоқда. Сабаби, биз учта мусобақада қатнашяпмиз. Эртанги ўйин муваффақиятли натижа учун бор кучишимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз", деди саудиялик ҳимоячи. 
*** 
Айтганча шу ўринда Саудия Арабистони клублари билан беллашувлар тарихи ҳақида клуб матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилмоқда... 
3 октябрь куни "Пахтакор" Риёдда "Ал Файҳа" жамоаси билан майдонга тушади.

Саудия Арабистони клубларига қарши Осиё клублар мусобақаларида жамоамиз 29 баҳсда майдонга тушган.   ("Ал Ҳилол" билан 2020 йилги натижаси бекор қилинган баҳслар киритилган). Уларда 6 ғалаба, 6 дуранг ва 17 мағлубият кузатилган. Рақиблар дарвозалари 26 бор ишғол қилиниб, 56 марта тўп ўтказиб юборилган. Жами 7 рақибга қарши тўқнашувлар кузатилган. "Пахтакор" ўзбек клублари орасида Саудия Арабистонида зафар қучган ягона жамоа саналади.

Саудия Арабистони клубларига қарши қайд этилган натижалар билан танишинг:

Ал Аҳли - 2:1, 0:3, 1:0, 1:2

Ал Иттифоқ - 2:1, 1:0, 0:2

Ал Иттиҳод - 0:3, 0:1, 1:1, 0:4, 0:4, 1:2

Ал Наср - 2:2, 0:4

Ал Ҳилол - 0:2, 0:2, 1:1, 0:2, 2:2, 1:4, 1:2, 0:0

Ал Шабаб - 1:3, 1:2, 2:2, 0:2

Ал Таъавун - 1:0, 5:4