АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футболда дарвозабонлар гоҳида фантастика қолипларига ҳам сиғмас даражада жасорат кўрсатишади.
Тўғри, бундай қаҳрамонликда тасодиф улуши кўпроқ бўлади, албатта. Жанубий миллий лига - бу Англия футбол пирамидасидаги 6-даражали дивизион. Дарвозабон Райан Сэндфордни ўз таркибига қўшиб олган «Уэймут» клуби шу лигада ўйнайди. Эътиборлиси, «Миллиолл»нинг собиқ кипери «Бат Сити»га қарши кечган дебютидаёқ ақлдан оздирувчи ўйин намойиш қилди. У аввалига пенальтини тўсди, кейин кетма-кет яна 3та чиройли «сэйв» кўрсатди.
Битта ачинарли томони, Сэндфорднинг 8 сонияга тўғри келган «мегасэйв»лари «Уэймут»га шунчаки, бир дақиқалик шуҳрат келтирди, холос. Жамоа дастлабки 10 дақиқада қўйиб юборилган 2та гол туфайли якунда 1:2 ҳисобида енгилди. Айтиш керакки, гол урилган вазиятларда кипернинг нимадир қилиши жуда қийин эди. Райан яқин-яқингача «Миллуолл» тизимида шуғулланарди. У жорий мавсум бошланганидан кейингина ижара келишуви бўйича 6-дивизион клубига йўл олди. Тўғри, 23 ёшли кипер «Миллуолл»да асосий таркибга киролмади. Ваҳоланки, у 2 йилча муқаддам ҳаттоки, Англия ёшлар терма жамоасига ҳам чақирилган ва Мэйсон Маунт билан бирга ўйнаганди. Энди эса бири АПЛда, иккинчиси нон-лигада, яна ижара сафари...
Табиийки, «квадрупл-сэйв» (4та «сэйв») видеоси дарҳол ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди ва дарвозабон чин кумирлар эътирофига сазовор бўлди:
Гари Линекер: «Бу жуда таъсирли!»
Эдвин ван дер Сар: «Ёмон эмас».
Сэндфордни Англия терма жамоаси дарвозабони Ник Поуп ҳам олқишлади. Зеро, у қуйи лигаларда ўйнаш қандайлигини яхши билади (Шон Дайч бошқарувидаги «Бернли» сафига қўшилишига қадар «подвал»да ижара муддатини ўтаган). Поупнинг эътирофи: «Шунчаки, юқори савия!» Эҳтимол, Сэндфорд шу қаҳрамонлик ортидан Жанубий миллий лиганинг энг ношуд жамоасида ўз фаолиятини қайта изга солиб, «Миллуолл»га қайтар ва лоақал Чемпионшипда ўз ўрнини топар…
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789