Анри «Комо» акциядорига айланди

Анри «Комо» акциядорига айланди

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри Италия «В» серияси вакили «Комо»нинг эгаларидан бирига айланди.

45 ёшли француз ҳозирда клубнинг миноритар акциядори бўлиб, уни «Арсенал»даги собиқ ҳамкори Сеск Фабрегас қўллаб-қувватламоқда. «Мен бундай лойиҳанинг бир қисми бўлиш имкониятини анчадан бери кутган эдим. «Комо» - амбицияли клуб ва энг муҳими, мен билан бир хил қадриятларга эга клуб. Бу шунчаки футбол жамоаси эмас, балки маҳаллий ҳамжамиятга ёрдам берадиган тузилма», - дейди Анри.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.