Англия профессионал футбол ассоциацияси (PFA) ўтган мавсум якунларига кўра, «Манчестер Сити» ўйинчиси Фил Фоденни Англия Премьер-лигасининг энг яхши ўйинчиси, деб топди.
24 ёшли футболчи «Сити»нинг кетма-кет 4-маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритишига катта ҳисса қўшди. Фоден мавсумда Премьер-лиганинг ўзида 35та учрашувда иштирок этиб, 19та гол ва 8та ассист қайд этди. Умуман олганда эса, Фил барча турнирларда 53та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 27та гол ва 12та ассист расмийлаштирди. Фоденнинг «шаҳарликлар» билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача давом этади. Transfermarkt портали ўйинчини 150 миллион еврога баҳоламоқда.