Анвар дисквалификацияси ҳақида...

Анвар дисквалификацияси ҳақида...

Германиянинг «Майнц» клуби ярим ҳимоячиси Анвар ал Ғозий Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун клуб томонидан дисквалификацияси қилингани юзасидан мурожаат қилди.

«Бугун «Майнц» билан шартномам расман бекор қилинди. Яқинда қўлга киритган қонуний ғалабамни нишонлаш эса мен учун қийин, чунки Ғазода тинч аҳоли ва ночор болаларнинг азоблари давом этмоқда. Менинг ишим шунчаки инсоният ва адолатни ҳимоя қилиш учун шартномамни бекор қилишга уринишда «Майнц»нинг асоссиз ва ноқонуний ҳаракатларига қарши сўз эркинлигининг ғалабаси. Можарони тўхтатиш учун ўз фаолиятимни миллион марта қурбон қилган бўлсам ҳам, мени севган ишимни қилиш имкониятидан бор йўғи бир неча ой маҳрум бўлдим, холос. Энди атрофимдаги одамларнинг қўллаб-қувватлаши ва севгиси туфайли яна юқори савияда футбол ўйнашга тайёрман», - деди ал Ғозий ўз баёнотида. Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик футболчи 2023 йилнинг ноябрида ўзининг ижтимоий тармоқларида Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун немис клуби машғулотларидан четлатилган эди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.