САФАРЧА ДУРАНГЛАР СЕРИЯСИ-КУ МАЙЛИ, БЕШ ЎЙИНДА АТИГИ БИР ГОЛ УРИЛГАНИ-ЧИ? Ёхуд InterFUTBOLнинг пайшанба сонида
Мазкур ҳафтада ОФК Элит Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида «Пахтакор» сафарда Эроннинг «Истиқлол» жамоасига қарши майдонга тушди.
«Манчестер Сити» АПЛда навбатдаги рекорд натижани расмийлаштирди.
Аниқроқ айтсак, Хосеп Гвардиола жамоаси чемпионатнинг ўз майдонидаги кетма-кет 10та ўйинда 3та ёки кўпроқ гол урди. Жамоанинг ушбу серияси ўтган мавсум 21 апрель куни айнан «Брайтон»га қарши баҳс билан бошланган эди. «Шаҳарликлар» шундан буён «Иттиҳод»даги 10та ўйинда жами 40та гол уришди.
*** «Ливерпуль» ҳужумчиси Дарвин Нуньес «Вест Хэм» билан ўйинда тезлик бўйича АПЛ рекордини янгилади. Уругвайлик футболчи ўз юришларидан бирида 38 км.|соат тезлик қайд этиб, Кайл Уокер натижаси (37,802 км.|соат)дан ўзиб кетди.
*** «МЮ» қаторасига 4та ўзаро ўйиндан буён «Тоттенхэм»га очко бермаяпти. Энг қизиғи, «қизил иблислар» ушбу серия бошланишидан олдин 2020 йилнинг октябрь ойида «шпорлар»га 1:6 ҳисобида ютқазишганди.
*** «МЮ» футболчилари «Тоттенхэм» билан ўйиннинг биринчи бўлимида 19 марта зарба йўллашди - бу АПЛда мавсум рекорди.
*** «Ноттингем Форест» 26 йил бадалига «Ливерпул»дан илк марта устун келди. «Ўрмончилар» «қизиллар»ни охирги марта 1996 йилнинг март ойида ягона гол эвазига енгишганди. Шундан кейинги 5та тўқнашувдан 3таси «Ливерпуль» фойдасига ҳал бўлган ва 2таси дуранг натижа билан тугаганди.
*** «Челси» ва «МЮ»нинг ўзаро ўйинларида қаторасига 5-марта дуранг натижа қайд этилди. Қолаверса, «қизил иблислар» 2017 йилдан буён АПЛ баҳсида «Челси»га ютқазмаяптилар.
*** «МЮ»нинг барча турнирлар ҳисобидан мағлубиятсиз серияси 6та ўйинга етди - 4та ғалаба ва 2та дуранг.
*** «Челси» янги бош мураббий Грэм Поттер қўл остидаги дастлабки 8та ўйинда мағлубият нималигини билмади.
*** Кепа Аррисабалага («Челси»)нинг «қуруқ» серияси 6-ўйинда узилди.
*** Раҳим Стерлинг («Челси») фаолияти давомида «МЮ»га қарши 24-ўйинда иштирок этди ва рақиб дарвозасига яна йўл тополмади. У шунча учрашувда «қизил иблислар» дарвозасини 38 марта ўққа тутган, зарбаларидан 15таси аниқ чиққан, аммо самара йўқ.
22 октябрь
НОТТИНГЕМ ФОРЕСТ - ЛИВЕРПУЛЬ - 1:0 (0:0)
Ноттингем. 29245 томошабин.
Гол: Авонийи (55).
Ливерпуль: Алиссон, ван Дейк, Гомес, Робертсон, Эллиотт, Карвалью (Хендерсон, 62), Фабиньо, Жонс, Милнер (Александер-Арнольд, 62), Фирмино (Окслейд-Чемберлен, 76), Салоҳ.
МАНЧЕСТЕР СИТИ - БРАЙТОН - 3:1 (2:0)
Манчестер. 53223 томошабин.
Голлар: Холанд (22, 43-пен.), де Брюйне (75) - Троссард (53).
Манчестер Сити: Эдерсон, Аканжи, Ляпорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне, Бернарду Сильва, Родри, Гри-лиш (Палмер, 77), Маҳрез (Фо-ден, 62), Холанд (Альварес, 80).
ЭВЕРТОН - КРИСТАЛ ПЭЛАС - 3:0 (1:0)
Ливерпуль. 38939 томошабин.
Голлар: Кэльверт-Льюин (11), Гордон (63), Макнил (84).
Эвертон: Пикфорд, Коулмэн, Тарковски, Коуди, Миколенко, Гуйе (Дэвис, 86), Грэй (Макнил, 73), Онана (Гарнер, 78), Ивоби, Кэльверт-Льюин (Мопе, 78), Гордон (Дукуре, 86).
ЧЕЛСИ - МЮ - 1:1 (0:0)
Лондон. 50000 томошабин.
Голлар: Жоржиньо (87-пен.) - Каземиро (90}4).
Челси: Аррисабалага, Аспиликуэта, Тьяго Сильва, Кукурелья (Ковачич, 36), Чалоба, Чилуэлл, Жоржиньо, Лофтус-Чик (Чуквуэ-мека, 79), Маунт, Обамеянг (Пулишич, 74), Стерлинг (Броя, 79).
МЮ: де Хеа, Диогу Далот, Варан (Линделёф, 60), Мартинес, Шоу, Эриксен (Мактомини, 80), Каземиро, Бруну Фернандеш, Антони, Рэшфорд, Санчо (Фред, 52).
23 октябрь
ЛИДС - ФУЛХЭМ - 2:3 (1:1)
Лидс. 36447 томошабин.
Голлар: Родриго (20), Саммервилл (90}1) - Митрович (26), Декордова-Рид (74), Виллиан (84).
АСТОН ВИЛЛА - БРЕНТФОРД - 4:0 (3:0)
Бирмингем. 41693 томошабин.
Голлар: Бэйли (2), Ингз (7, 14-пен.), Уоткинс (59).
ВУЛВЕРХЭМПТОН - ЛЕСТЕР - 0:4 (0:2)
Вулверхэмптон. 22000 томошабин.
Голлар: Тилеманс (8), Барнс (19), Мэддисон (65), Варди (79).
САУТГЕМПТОН - АРСЕНАЛ - 1:1 (0:1)
Саутгемптон. 31779 томошабин.
Голлар: Армстронг (65) - Жака (11).
Арсенал: Рэмсдейл, Уайт (Тирни, 72), Габриэль, Салиба, Томиясу, Жака, Парти, Эдегор (Фабиу Виейра, 83), Сака, Габриэль Жезус, Мартинелли (Нкетиа, 71).
ТОТТЕНХЭМ - НЬЮКАСЛ - 1:2 (0:2)
Лондон. 61726 томошабин.
Голлар: Кейн (54) - Уилсон (31), Альмирон (40).
Тоттенхэм: Льорис, Эмерсон, Дайер, Лангле (Дэвис, 81), Санчес (Доэрти, 81), Сессеньон (Перишич, 61), Бентанкур, Биссума, Скипп (Лукас Моура, 66), Сон Хюн Мин, Кейн.
24 октябрь
ВЕСТ ХЭМ - БОРНМУТ
Турнир жадвали | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
| ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тўпурарлар:
Холанд (Манчестер Сити) - 17та
Кейн (Тоттенхэм) - 10та
Митрович (Фулхэм) - 9та...
14-ТУР
29 октябрь (шанба)
16:30 Лестер - Манчестер Сити
19:00 Ньюкасл - Астон Вилла
19:00 Ливерпуль - Лидс
19:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
19:00 Брайтон - Челси
19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
19:00 Борнмут - Тоттенхэм
21:30 Фулхэм - Эвертон
30 октябрь (якшанба)
19:00 Арсенал - Ноттингем Форест
21:30 МЮ - Вест Хэм
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Мазкур ҳафтада ОФК Элит Чемпионлар лигаси 5-тури доирасида «Пахтакор» сафарда Эроннинг «Истиқлол» жамоасига қарши майдонга тушди.
Доменико Тедесконинг Бельгия терма жамоасидаги келажаги шубҳа остида.
Opta нашри клубларни жорий мавсумда Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятини баҳолаб чиқди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789