Рўзиқул Бердиев: “Кечирасизлар, терма жамоа ва Самвел Бабаян ҳақида гаплашмайлик”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Нефтчи" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Жалолиддин Машарипов матбуот анжуманида иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди..
— Аввало шогирдларимга раҳмат айтаман. Чунки бугун улар ўз жарима майдончаси ичида ҳимояланган жамоага қарши гол уриш учун максимал даражада имконият қидиришди. Ҳар хил услубда ҳужумлар ташкил этиб, рақиб ҳимоясини ёриб киришга ҳаракат қилишди. Учрашувдаги қийин вазиятларда стандартлар орқали мақсадига етишишди.
Фақат ҳимояланадиган жамоаларга қарши ўйнаш ҳар доим қийин ҳисобланади. Мен ҳамиша ўйиннинг охирига қадар хотиржамликка берилиб бўлмаслигини таʼкидлаб келаман. Олдимизда яна 2 та муҳим учрашувлар бор. Уларга жиддий тайёргарлик кўриб, натижамизни яхшилаб боришга ҳаракат қиламиз.
Жалолиддин Машарипов:
— Аслида биз бу босқичда қатнашишимиз керак эмасди. Бироқ шу босқичга ўзимиз тушдик ва уни ўзимиз тўғрилашимиз керак. Биз аввалгидек Эрон ва Корея каби кучли жамоаларга рақобат қила оладиган даражага кўтарилишни мақсад қилдик. Бу мақсад йўлида бор кучимизни ишга солишга тайёрмиз.
***
Шри Ланка терма жамоаси бош мураббийи Муҳаммад Ҳассан учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди:
— Бугунги ўйин ва ҳисобдан қониқдим. Чунки бизга қарши Осиёнинг гигантлари майдонга тушишди. Ўзбекистон биздан анча кучлилигини билардик. Лекин охиригача режамиздан чекинмасликка ҳаракат қилдик. Сўнгги дақиқаларгача кураш олиб борган шогирдларимга раҳмат айтмоқчиман. Айниқса, бугун дарвозабонимиз ажойиб ўйин кўрсатиб, бир неча бор хавфли вазиятларни бартараф этди. Бундан ташқари, шуни алоҳида айтишим керак — бу ердаги мухлислар мени ҳайрон қолдирди. Бунақа атмосферада футбол ўйнаш ҳар доим ёқимли ҳисобланади.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Нефтчи" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789