Арне Слот: “Реал Мадрид” ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиб кета оладиган жамоа

Арне Слот: “Реал Мадрид” ҳар қандай қийин вазиятдан чиқиб кета оладиган жамоа

ЕЧЛ 5-тур баҳслари доирасида ўтказиладиган “Ливерпуль” – “Реал Мадрид” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Анре Слот иштирок этиб журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

"Реал Мадрид"  кучли жамоа ва ўйин давомида  ғалаба қозониш учун турли ечимлардан фойдаланади, биз бу борада улардан ўрнак олишимиз керак. Сиз  бу жамоага  1 ёки 2 та гол урганингизда ҳам улар қайта олишлари мумкинлигини ҳис қилиб турасиз.  “Реал”нинг  бошқа топ клублардан ажратиб тур адиган омил ҳам айнан шунда. Трент ўйин қайдномасига киритилади, лекин асосий таркибдан жой олмайди. Балким уни бир неча дақиқага майдонга туширармиз.

Мбаппе? У ҳамиша ўз маҳоратини кўрсатиб келган, унга қарши ўйнаш жуда қийин. Замонавий футболдаги энг кучли футболчилардан бири.

ВинисиусмиУ рақибимизнинг деярли ҳар бир ўйинида иштирок этган эди. Энди эса рақибдан қандай юриш бўлишини топиш ҳам қийин – Винининг ўрнига бошқа футболчи тушади ва биз бунга тайёр бўлишимиз лозим.

“Ливерпул” "Реал Мадрид"га қарши бунчалик кўп ўйин ўтказганини билмас эканман. Мадридликлар ҳар доим вазиятдан чиқиш чорасини топа олади ва мен "Фейенорд"да эканлигимда "Энфильд"даги 2:5 ҳисобидаги ўйинни мисол қилиб келтира оламан. Мана шу жиҳат уларни сўнгги 5-10 йилликнинг энг кучли клубига айлантирди. Улар ҳар доим ҳар қандай вазиятга ечим топа оладилар.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.