Ромен Саисс «Ал-Шабаб»га ўтди

Ромен Саисс «Ал-Шабаб»га ўтди

Марокаш терма жамоасининг марказий ҳимоячиси Ромен Саисс Саудия Арабистони чемпионатига йўл олди ва маҳаллий «Ал-Шабаб» клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда унинг янги жамоасининг расмий сайти хабар бермоқда. Марокашлик футболчи Саудия клубига жорий мавсум охиригача ижара асосида ўтди. Унинг ҳозирги клуби Қатарнинг «Ас-Садд» клуби бўлиб, у ўтган ёзда бу жамоага ўтган эди. Аввалроқ 33 ёшли Саисс «Бешиктош», «Вулверхэмптон», «Клермон», «Гавр» ва «Анже» клубларида ўйнаган. Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида бельгиялик машҳур футболчи Янник Карраско «Ал-Шабаб» сафига қўшилган эди. Миллий чемпионатнинг беш туридан сўнг «Ал-Шабаб» турнир жадвалида сўнггидан олдинги 17-ўринни эгаллаб турибди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.