«Сити» Сакани нишонга олди

«Сити» Сакани нишонга олди

«Арсенал» ва Англия терма жамоаси вингери Букайо Сака «Манчестер Сити»нинг трансферлар рўйхатида қолмоқда.

«Канонирлар» раҳбарияти 21 ёшли футболчининг 2024 йилда тугайдиган шартномасини узайтиришни анчадан буён режалаштирган, бироқ томонлар ўртасидаги келишувга ҳали эришилгани йўқ. Журналист Грем Бейлининг фикрича, агар футболчи келаси мавсум бошланишидан олдин янги шартнома имзоламаса, «Арсенал» Сакани бошқа жамоага қўйиб юборишга мажбур бўлиши мумкин. Англиялик ёш футболчига асосий даъвогар «Манчестер Сити» бўлиб турибди. Букайо Сака жорий мавсум «Арсенал» сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урди ва 6та голли узатмани амалга оширди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.