Анчелотти: “Ғалаба ҳеч нарсани ҳал қилмасди барибир”

Анчелотти: “Ғалаба ҳеч нарсани ҳал қилмасди барибир”

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар лигасининг 5-турида "Ливерпуль"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:2) жамоанинг ўйини унга ёққанини таъкидлади.

«Учрашув қийин ўтди ва биз буни яхши билиб тургандик. Менимча ҳозирги вақтда «Энфилд»да ўйнаш Европада энг қийини бўлса керак. Рақиб яхши шаклланган. Биз пенальтига қадар яхши футбол кўрсатиб тургандик, бироқ ундан сўнг ўйинимизда пасайиш бўлди.

Биринчи бўлимда яхши ҳимояландик ва бир неча бор қарши ҳужум учун ажойиб имкониятларимиз бўлди. Менга жамоамнинг ўйини ёқди. Биз уларга қарши яхши қаршилик кўрсатдик. Натижа адолатли бўлди, рақиб ғалаба лойиқ эди. мағлубиятдан кейин ҳам вазият унчалик ўзгармайди, чунки ғалаба қозонганимизда ҳам кучли 8 таликка киришимиз қийин бўларди. "Реал Мадрид" кейинги босқичга чиқади ва ҳар йилгидек кубок учун курашади. Кўрасиз», — дея Анчелотти сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.