Қатар-2022: Навбатдаги шов-шувли натижа, Япония Германия устидан иродали ғалабага эришди

Қатар-2022: Навбатдаги шов-шувли натижа, Япония Германия устидан иродали ғалабага эришди

Олдин хабар берганимиздек, ЖЧ-2022 "Е" гуруҳи доирасида Германия миллий жамоаси Японияга қарши саф тортди.

«Халифа» стадионида кечган учрашувда турнир фаворитларидан бири, 4 карра Жаҳон чемпиони бўлган Германия Японияга қарши майдонга тушиб, сенсацион тарзда мағлубиятга учради. 33-дақиқада Гюндўған пенальтидан ҳисобни очиб, немисларни олдинга олиб чиқди – 1:0. 
2-бўлимнинг 75-дақиқасида Доан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 83-дақиқада Асано стадионни ларзага келтирди – 2:1. 

Шундай қилиб, «самурайлар» Осиёнинг яна бир жамоаси Саудия Арабистонидан кейин турнирнинг иккинчи сенсациясини қайд этишди.

Натижада, Япония "E" гуруҳида 3 очко билан ҳозирча пешқадамга айланиб олди. Гуруҳдаги 2- ўйин соат 21:00да Испания ва Коста-Рика ўртасида бўлиб ўтади.

***
Жаҳон чемпионати 1-тури доирасида F гуруҳидаги дастлабки ўйин «Ал-Байт» стадионида бўлиб ўтди. Хорватия-Марокашга  ўйинида томнлар нурсиз дуранг қайд этишди. 
Шу тариқа, F гуруҳида икки жамоа ҳам ўз ҳисобига бир очкодан ёзиб қўйди. Иккинчи баҳс бугун, соат 23:59да Канада ва Бельгия ўртасида бўлиб ўтади. 

 

ЖЧ-2022. 1-тур. E гуруҳи
ГЕРМАНИЯ – ЯПОНИЯ 1:2
Голлар: 1:0 – 33, пенальти Гюндўған, 1:1 – 75 Доан, 1:2 – 83 Асано.
Германия – Нойер, Зюле, Рюдигер, Шлоттербек, Раум, Гюндўған (Горетцка, 67), Киммих, Хавертц (Фюллькруг, 79), Мюллер (Ҳофманн, 67), Гнабри, Мусиала (Гетце, 79).
Япония – Гонда, Сакаи (Минамино, 74), Йосида, Итакура, Нагатомо (Митома, 57), Эндо, Камада, Кубо (Томиясу, 46), Танака (Доан, 71), Ито, Маэда (Асано, 57).

***

ЖЧ-2022. F гуруҳи. 1-тур
23 ноябрь (чоршанба)
МАРОКАШ – ХОРВАТИЯ 0:0
Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс, Агерд, Мазрауйи (Аттиёт-Аъла, 60), Амрабат, Амалла, Унаи (Собирий, 82), Зиёш, Буфаль (Эз Абде, 65), Ан-Носири (Амдалла, 81).
Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Оршич, Модрич, Ковачич (Маер, 79), Брозович, Перишич, Влашич (Пашалич, 46), Крамарич (Ливая, 71).
Огоҳлантиришлар: Амрабат (78).