Қутлов: Чин олижаноблик намояндаси
10 апрель куни замонавий футбол юлдузларидан бири Садио Мане туғилган кунини нишонлади.
Олдин хабар берганимиздек, ЖЧ-2022 "Е" гуруҳи доирасида Германия миллий жамоаси Японияга қарши саф тортди.
«Халифа» стадионида кечган учрашувда турнир фаворитларидан бири, 4 карра Жаҳон чемпиони бўлган Германия Японияга қарши майдонга тушиб, сенсацион тарзда мағлубиятга учради. 33-дақиқада Гюндўған пенальтидан ҳисобни очиб, немисларни олдинга олиб чиқди – 1:0.
2-бўлимнинг 75-дақиқасида Доан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 83-дақиқада Асано стадионни ларзага келтирди – 2:1.
Шундай қилиб, «самурайлар» Осиёнинг яна бир жамоаси Саудия Арабистонидан кейин турнирнинг иккинчи сенсациясини қайд этишди.
Натижада, Япония "E" гуруҳида 3 очко билан ҳозирча пешқадамга айланиб олди. Гуруҳдаги 2- ўйин соат 21:00да Испания ва Коста-Рика ўртасида бўлиб ўтади.
***
Жаҳон чемпионати 1-тури доирасида F гуруҳидаги дастлабки ўйин «Ал-Байт» стадионида бўлиб ўтди. Хорватия-Марокашга ўйинида томнлар нурсиз дуранг қайд этишди.
Шу тариқа, F гуруҳида икки жамоа ҳам ўз ҳисобига бир очкодан ёзиб қўйди. Иккинчи баҳс бугун, соат 23:59да Канада ва Бельгия ўртасида бўлиб ўтади.
ЖЧ-2022. 1-тур. E гуруҳи
ГЕРМАНИЯ – ЯПОНИЯ 1:2
Голлар: 1:0 – 33, пенальти Гюндўған, 1:1 – 75 Доан, 1:2 – 83 Асано.
Германия – Нойер, Зюле, Рюдигер, Шлоттербек, Раум, Гюндўған (Горетцка, 67), Киммих, Хавертц (Фюллькруг, 79), Мюллер (Ҳофманн, 67), Гнабри, Мусиала (Гетце, 79).
Япония – Гонда, Сакаи (Минамино, 74), Йосида, Итакура, Нагатомо (Митома, 57), Эндо, Камада, Кубо (Томиясу, 46), Танака (Доан, 71), Ито, Маэда (Асано, 57).
***
ЖЧ-2022. F гуруҳи. 1-тур
23 ноябрь (чоршанба)
МАРОКАШ – ХОРВАТИЯ 0:0
Марокаш – Буну, Ҳакими, Саисс, Агерд, Мазрауйи (Аттиёт-Аъла, 60), Амрабат, Амалла, Унаи (Собирий, 82), Зиёш, Буфаль (Эз Абде, 65), Ан-Носири (Амдалла, 81).
Хорватия – Ливакович, Юранович, Ловрен, Гвардиол, Соса, Оршич, Модрич, Ковачич (Маер, 79), Брозович, Перишич, Влашич (Пашалич, 46), Крамарич (Ливая, 71).
Огоҳлантиришлар: Амрабат (78).
10 апрель куни замонавий футбол юлдузларидан бири Садио Мане туғилган кунини нишонлади.
Сизга ячхши маълумки, кеча Қатарда давом этаётган Осиё кубоги U23 чоракфинал баҳсларига старт берилди
«Ювентус» вингери Федерико Кьеза ёзда жамоани тарк этади.
Introduction about the author of this blog
Адрес
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Телефон
+(123) 345-6789